Марказий Осиё валюталарининг санкцияда қолган рублнинг ортидан эрчишининг сабаби нимада?

457
Иллюстрация: Вера Андрианова «Клооп» учун

Март ойидаги меҳнат мигрантларининг хавотирига сабаб бўлган рублга нисбатан сом, тенге, сўм ва сомоний курсининг ортиши вақтинчалик бўлиб чиқди. «Махсус операция»нинг биринчи кунидан бошлаб бу валюталар рубл ортидан арзонлаб, доллар эса ўсиб кетди — Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам гўёки санкцияга киргандек.

Бу жуда хайрон қолдирувчи кўриниш: бундай қарамликни миллий банкларнинг сиёсати ҳам, ЕОИИга аъзолик ҳам, Россиядан жўнатилган пулларнинг кўлами ҳам изоҳлай олмайди. Сабаб нимада? Сабаб давлатлар орасида чегаранинг «йўқлиги», Ғарбнинг Россия қўшниларига нисбатан айтилмаган чекловлари ва яна бир кулгили вазият — охирги йиллари Қирғизистоннинг банкларига доллар Москвадан ташиб турилган.

10-мартгача бўлган оралиқда тўрт давлат валюталарининг рублга нисбатан курси бирининг ортидан бири арзонлади. Рубль каби кескин бўлмаса ҳам, пастлайверди. Шундай қилиб Россиядаги мигрантларнинг жўнатган пуллари ватанида сотиб олувчилик имкониятининг учдан бирини йўқотиб борди.

11-мартда, Россия Банки юридик томонларга мамлакатдан 5 минг доллардан ортиқ маблағни чиқаришни тақиқлагандан кейин, Маркази Осиё валюталарининг долларга нисбатан курси кўтарила бошлади — бу сафар ҳам рубль курсининг тақдирини такрорлади. Аммо бир оз орқада қолиб турди. Шундай қилиб, апрелнинг ўртасида мазкур валюталарнинг доллар ва рублга нисбатан курси урушгача бўлган даражага қайтиб келди, майда эса рубль ундан ҳам юқорилади.

11-мартда рублга нисбатан қирғиз сомининг қурби 36,6%га ўсган, апрелдан бошлаб эса «урушгача бўлган меъёрга» қайтиб, хатто рублга нисбатан нархи 8,8%га тушиб кетган. Бу ерда ва қуйида Россия Федерациясининг Марказий банкининг маълумотлари келтирилди.

Ўша вақтда, 11-мартда, тенге ҳам рублга нисбатан 35%га ўсган, майда эса рублга қараганда 7,3%га арзон бўлиб қолган. Бу ҳам хайратланарли, чунки қирғиз сомига нисбатан Қозоғистоннинг валютаси нефтга боғлиқ бўлган.

Ўша вақтдаги рублнинг долларга нисбатан кучсизланиши. 11-мартда рус валютасининг долларга нисбатан курси 60,5%га тушиб кетган, аммо апрелдан бошлаб ўсиб, майга келиб 10,2%га мустаҳкамлаган. Кўриб турганимиздек, марказий осиё валюталарининг рублга нисбатан кучайиши ушбу графикни деярли бутунлай такрорлаган.

Бу эса — тенгенинг долларга нисбатан нархи: деярлик юқоридагидек график. Март ойининг ўртасида Қозоғистоннинг валютаси долларга нисбатан 19,5%га арзонлаб, май ойида эса, урушгача бўлган даврга қараганда 1,65%га қимматлаган.

Сом бўйича манзара ҳам бирдек. Мартнинг ўртасида долларга нисбатан тушди 23,1% ташкил қилса, апрелдан бошлаб 3-4%га ўсган.

Рублнинг долларга нисбатан курси қолипга тушиши 11-мартга тўғри келгани тушинарли: бир кун аввал, 10-мартда, Россия Банки юридик шахсларга мамлакатдан 5000 доллардан ортиқ пул чиқаришни тақиқлади, эртасига тонгда савдода долларга нисбатан рублнинг курси мустаҳкамлана бошлади. Аммо ўша куни тенге ва сом қадри ҳам кўтарила бошлади. Шу каби манзара ўзбек сўми ва тожик сомонийсида ҳам кузатилди.

Эҳтимол, Марказий Осиё давлатлари ҳам валюта чиқаришни чеклаб қўйгандир? Тўғри, аммо бошқа куни. Ўзбекистон ва Тожикистон 2022-йили ҳеч қандай валюта чекловини киритимаган — бунга эҳтиёж ҳам йўқ, у ерда назорат бусиз ҳам кучли. Қозоғистон эса 14-мартда 10 минг доллардан ортиқ чиқаришга тақиқ қўйди. Қирғизистон эса 12-мартда банкларга, 20-апрелдан кейин фуқароларга валюта чиқаришга чеклов киргизди. Демак, долларни чиқаришга солинган миллий тақиқларнинг мазкур давлатларда валюталар максимал кўтарилган курслар билан алоқаси йўқ.

Марказий Осиё давлатларининг валюталари рублнинг ортидан «ғинг» демай эрчиб юрганига Қирғизистон ва Қозоғистоннинг ЕОИИга аъзолиги ҳам асос бўла олмайди — чунки Ўзбекистон билан Тожикистон бу ташкилотга аъзо эмас. У ёки бу давлатга Россияда ишлаган мигрантларнинг пул ўтказмаларининг фоизлик улуши юқори бўлгани билан ҳам тушунтириб бўлмайди: чунки, Жаҳон Банкининг ҳисобига кўра Қирғизистон ва Тожикистоннинг ЯИМнинг 25%дан ортиғини мигрантларнинг пул ўтказмалари тузса, Ўзбекистонда — 11,6%, Қозоғистонда эса — бўлгани 0,2%ини тузади.

У ҳолда рубль билан бунчалик яқин корреляциянининг сабаби нимада? Сабаблари кўп. Унинг бири Қирғизистоннинг банкларига доллар ва евро Россиянинг банкларидан ташиб келиниб турган.

«Москва долларининг» сири

11-мартда — айнан ўша омадсиз кунда — Қозоғистоннинг банк соҳасидаги аноним манба «Интерфакс»га нақд долларнинг танқислиги валютани бошқа давлатлардан олиб келиш вақти кечиккани билан боғлиқ эканини айтган. «Қатновдаги самолётлар ҳам Украина билан Россияни айланиб учиб қолганидан кеч кела бошлаган», — деб тушунтирган у логистикани қайта тузишни ваъда қилиб. Манба доллар қайси давлатлардан ташилаётганини очиқ айтмаган.

Мартнинг бошида, Қирғизистонда нақд доллар танқис экани айтилганда, Миллий банк шундай тинчлантирган: импорт учун тўлашга резервда ярим йилга етувчи валюта бор. Шундан кейингина «Акчабар» молиявий порталининг суҳбатдошлари бир неч йил аввал АҚШ ҳамда Европа иттифоқи қирғиз банкларини ўз банктларидаги корреспондент ҳисобларидан ажратишганини очиқ айтишди, шу сабабдан мамлакатга нақд пул Россия ёки Туркия орқали ташилиб турган, аммо бу логистика ҳам бузилган.

Мазкур порталга 22-апрелда «Айыл Банк» давлат банкининг ғазна бошчиси Улан Боромбаев ҳам маълумотни тасдиқлаган. УНинг айтишича, аввал қирғиз банклари нақд валюта дефицит бўлса Россиянинг банклари орқали муҳтожликни ёпишарди. Ҳозир эса Россиянинг банкларига санкция кирзилиб, тизим ишламай қолди.

Бунда икки савол туғилади. Биринчиси: нима учун Қирғизистоннинг тижорий банклари евро билан долларни ўзларининг Миллий банкидан ёки тўғридан-тўғри мазкур валютани босиб чиқарган АҚШнинг Федерал резерви билан ЕИнинг Марказий банкидан нақд пул ололмайди? Иккинчиси: нима учун Америка билан Европа қирғиз банкларини корреспондент ҳисобдан ажратган?

Яна бир қизиқ жиҳати: рублнинг долларга нисбатан мустаҳкамланишини (ҳозир доллар Москванинг пул алмаштириш жойларида 78 рублдан сотилмоқда) давлатдан валюта чиқаришни тақиқлаш билангина эмас испортнинг кескин қисқаргани билан ҳам боғлашмоқда. Россиядаги экспортчиларга валюта даромадининг 80 фоизини мамлакат ичида сотиш вазифаси юкланди, аммо пулни қаерга сарфлайсан? Шу сабабдан ҳам долларнинг курси тушмоқда. Аммо АҚШ билан ЕИнинг Россияга экспортни чеклови ҳеч ким ташқи дунёдан ажратмаган Марказий Осиё бозорига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Антон Табах

«Эксперт РА» компаниясининг макроэкономик анализ ва тахмин қилиш бошқармасининг директори:

Менимча, бу ерда икки фактор роль ўйнайди. Биринчиси: АҚШ билан Европа Россия банкларига учинчи давлатларнинг банклари орқали доллар билан еврони нақд пул тарзида жўнатишга билвосита эмас, бевосита ҳам тақиқ қўйиши мумкин. Шу сабабдан Марказий Осиёга купюра етказувчилар эҳтиёткорлик қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Иккинчиси: ёпиқ бозор шароитида Бишкек транзакцияларнинг асосий ўчоғи бўлган — демак, талаблар ўсиб, таклиф эса камайиб кетган. Нақд пулларнинг оқими учун чегараларнинг очиқлиги ҳам роль ўйнайди — бир тарафидан Россия билан Қозоғистоннинг ўртасидаги, иккинчи томонидан Қозоғистон билан Қирғизистоннинг ўртасидаги.

Импортнинг валюталар курсига нисбатан таъсирига тўхталсак. Россия билан дўстлик алоқасидаги Қирғизистон ва Қозоғистон орқали икки тарафга ҳам яширин операциялар олиб борилади: Россия Федерациясидан капитал олиб чиқиш, инвестицияларнинг оқимини буриш, филиал ишхоналарни тузиш ҳамда бошқалар. Бу фактор Россия билан Марказий Осиёнинг валюта бозоридаги «босимни мувофиқлаштира» олади. Статистика бўлса аниқ била оламиз.

Василий Солодков

Олий иқтисод мактабининг Банк институтининг директори, молия таҳлилчиси:

Қирғизистоннинг банклари долларни тўғридан-тўғри АҚШдан олиши мумкин, аммо [2014-йили Манас аэропортидаги] АҚШнинг авиабазасини ёпиш қарори учун Американинг банкларидаги корреспондент ҳисобларидан қуруқ қолган кўринади. Чунки бу сабаб америкаликларнинг логистикаси оғирлашган.

Сом нархининг рублга қарамлиги биз сомнинг рублга нисбатан ҳисобини чиқарганда доимо билвосита баҳони оламиз, бевосита турда, кросс-курс орқали доллар чиқади, шунга ҳам боғлиқ. Шу сабабдан рублнинг мустаҳкамланиши, доллар орқали автоматик турда сомнинг мустаҳкамланишига, рублнинг кучсизланиши эса — сомнинг ҳам кучсизланишига олиб келади.

Рубль-юань, рубль-рупий, рубль-сом каби тўғри ҳисоб-китоб, албатта, модага айланмоқда. Ҳозир сизлар рублни кросс-курс орқали алмаштириб олдинглар дейлик, шундан кейини уни нима қиласизлар? [Россияда] XX ва XXI асрларда қанча карра пул реформаси бўлганини ҳисоблаб кўрингчи: қандай янги рубль бўлмасин, реформагача бўлганини тан олмайди, алмаштириб бўлмай қолар эди. АҚШда бундай муаммо йўқ — у ерда XVIII асрда чиқарилган доллар бугун ҳам муомалада ишлатилиши мумкин.

Асосан кичик давлатлар валютасини мустаҳкамлаш учун қайсидир бир вақтда Бельгия, Голландия ва Люксембург иттифоқиде валюта иттифоқига бирикса бўлади. Ҳар бирининг пул бирлиги бор бўлган, аммо уларнинг бир-бирига нисбатан тебраниш чизиғи қаттиқ назорат қилинар эди.  Люксембург ҳамда Бельгиянинг франклари эса умуман бирдек даражада бўлган, ташқи кўринишидагина фарқ бўлган холос. Евроосиё иттифоқи аъзоларининг ўртасида валюта иттифоқи йўқ: Россия бу бўйича 1993-йилдан бери Беларус билан диолог қуриб келади. Аммо бундан натижа чиқмаслиги аён.

Марат Мүсүралиев

Экономист, Smart Business Solutions Central Asia компанияси директорининг ўринбосари:

Сомнинг курси кўп жиҳатдан Россиядаги вазиятга боғлиқ. Бизнинг иқтисодиётимиз Татаристон иқтисодиётининг 10 фоизини ҳам ташкил этмайди, Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти Бошқирдистон ялпи ички маҳсулотидан кам. Шунинг учун Россия Федерациясида содир бўлаётган воқеалар дарҳол бизга таъсир қилади.

Масалан, Россия валюта экспортини чет элга кескин чеклаб қўйди. Бу ҳатто муҳожирларга ҳам таъсир қилди: агар аввал сиз уйингизга долларда пул жўнатган бўлсангиз, энди фақат рублда юборишингиз мумкин. Шу сабабли, Қирғизистонда, худди Россиядаги каби, кўплаб валюталар курсининг кўплиги пайдо бўлган: нақд доллар қимматлаган.

Бундан ташқари, Россия Федерациясига йўналтирилган импортнинг Марказий Осиё мамлакатларига бурилиб кетиши ҳам валютанинг курсига таъсир қилиши мумкин. Ғарбнинг юзлаб компаниялари Россиядан чиқиб кетганидан сўнг, улар машина ва ускуналарни импорт қилишни тўхтатдилар, аммо эҳтиёт қисмлар керак. Катта эҳтимол билан, улар МДҲ орқали, аниқроғи, божхона тўсиқлари бўлмаган ЕОИИ мамлакатлари орқали олиб келинади. Шу боис Қозоғистон ёки божхона чегараларини киргизиш керакми ёки иттифоқ ичида божхона пошлиналарини бўлиштиришдаги фоизларни қайта кўриб чиқиш керакми деб масала қўймоқда.

[АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан] корреспондентли ҳисобларининг ёпилиши ҳақида - бу мутлақо тўғри эмас.

Корреспондентлик ҳисоблар бўлган ҳам эмас, чунки давлатнинг кредит рейтинги йўқ. Уни бизда унда-бундагина олишади: бир марта 2015-йили, шундан кейин 2020 ёки 2021-йили олинган. Ўшанда ҳам «катта учликка» кирган (Standard & Poor's, Fitch билан Moody's) бир ёки икки агентликдан олинган. Кейин рейтинги йўқ ўлканинг банкига корреспондентлик ҳисобни ким ҳам очиб берарди? Бу қопга солинган мушукдек. Рейтинг Қозоғистонникидек бўлиб, йилда, мазкур учликнинг бари бериб туриши керак. Аммо рейтингнинг ўзи  — бу берилмаган жиҳати, у «ташландиқ» бўлмаслиги керак. У йўқ деганда В ёки ВВ бўлиши керак.

Шу сабабдан Қирғизистоннинг банклари, доллар ва евролик корреспондентлик ҳисобларни кўпинча Россиянинг банк ҳисобларида сақлаб келишган. Аммо Россиянинг деярлик барча банклари сакнцияга дучор бўлган: Сбер, ВТБ, Россельхозбанк, Альфа-Банк, энди эса Транскапиталбанк. Шу боис бугун аксарият қирғиз банклари корреспондентлик ҳисобларни Германия ва Түркияда очишмоқда. Аммо бу оғир, қайта яна кредит рейтингига тақаламиз, чунки республиканинг йиллик рейтинги йўқ.

Ҳозир баъзилар Қирғизистон (Россиянинг Ғарб билан жанжалида) у ёки бу тарафга ўтиши керак дейишмоқда. Аммо таваккал айни шу ерда мавэуд. Биз ҳозир Худо қўллаб, бетарафлигимиз билан омон қолсак яхши. Бизда мустаҳкамлик ғами йўқ.

Муаллиф:  Виктор Мухин

     Мақолани тайёрлашда Мундузбек Каликов ёрдамлашди