Муфтият: Қурбон байрами 9-июлда нишонланади

Қурбон ҳайити намози. Сурат: Табилди Кадирбеков.

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасидан Қурбон ҳайити 9-июлга белгиланганини билдиришди. Шу сабаб 10-июль душанба куни иш куни эмас деб эълон қилинди.

Марказий майдонда эса ҳайт намози ўқиладими ёки йўқми ҳозирча номаълум, муфтият кейинчалик қўшимча маълумот беришни ваъда қилди.

Коронавирус пандемияси сабабли икки йил кетма-кет Бишкекдаги эски майдонда қурбон ҳайити намози ўқилмаган. Жорий йилнинг 2-майида коронавирусга қарши чекловлар олингандан кейин майдонда рамазон ҳайит намози ўқилган. Унга 50 минг нафарга яқин одам келиб, президент Садир Жапаров бош бўлган амалдорлар ҳам қатнашган.

Қурбон ҳайити Рамазон байрамидан 70 кун ўтгандан кейин қурбонлик қилиб нишонланувчи байрам.