Ўш шаҳрида 27 ёшдаги қиз Сулаймонтоғдан ўзини ташлашга ҳаракат қилди. Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг ходимлари уни қутқариб қолишди.
Вазирликнинг маълумотига кўра, воқеа 24-июнь куни кечки соат етти яримда қайд этилган. Унда шаҳар турғуни қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб, Сулаймонтоғда бир қиз ўзини ташлашга ҳаракат қилаётганини айтган.
Воқеа жойига тўрт қутқарувчи бориб, альпинист ускуналарининг ёрдами билан қизни қутқариб қолишган. Қиз Тўлўйкон қишлоғининг турғуни экани маълум бўлди. Ҳозирда воқеанинг тафсилотлари текширилмоқда.
Жорий йилнинг 17-мартида ҳам Ўшда икки ўқувчи қиз Асқар Шакиров кўчасидаги кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан ўзини ташлаган. Уларнинг бири воқеа жойида ҳалок бўлиб, яна бири касалхрнага етказилган.
Шаҳар милицияси эса воқеанинг тафсилотларини текширишни ваъда қилиб, аввал мазкур мактабда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича бир неча карра профилактик, тушунтириш тадиблари ўтказилганини таъкидлашган.
Бош прокуратуранинг расмий маълумотига кўра, 2020-йили 44 ўсмир ўз жонига қасд қилган. Икки йилда эса — 2019-2020-йиллари 92 ўспирим ўз жонига қасд қилса, уларнинг 73%ини қизлар ташкил қилган.