«Айил банк»нинг жамоаси президентдан Асанбаевнинг ўлимини адолатли текширишни илтимос қилди

290

«Айил банк»нинг ходимлари президент Садир Жапаровга ҳамкасби Бакит Асанбаевнинг МХДҚнинг ТИЗОсида вафот этиши бўйича очиқ мурожаат йўллашди. Мурожаатда марҳумнинг ҳамкасблари Асанбаевнинг ўлимини «адолатлит, ошкора ва холис тадқиқ қилинишини» таъминлаб, «марҳумнинг ижобий номини қайтаришни» илтимос қилишди. Аввалроқ МХДҚ Асанбаев ўз жонига қасд қилган деб маълумот тарқатган эди.

Аммо «Айил банк» ходимлари марҳум ўз жонига қасд қилиши мумкин эмас эди деган фикрда. Уларнинг мурожаатида Асанбаев «унга қўзғалган иш яхши томонга ҳал бўлишига ишонар эди» ва «ҳеч қачон ўз жонига қасд қилмаган бўларди» деб айтилади.

Бакит Асанбаев.

«Ҳеч ким шундай воқеа бўлиб кетади деб кутмаганди Бақит Асанбаевни давлат хавфсизлигига, жамиятга хавф туғдирган жиноятчи қатори қўлга олиб, икки ой давомида унинг хавфсизлиги таъминланмагани, натижада келиб таъсирли муассасанинг ичида бундай сирли ўлимга бучор бўлиши албатта, бир қанча саволни пайдо қилади. Ўзининг айбсизлигига, ишининг тўғрилигига ишониб, масаланинг ижобий ҳал этилишини кутган, болаларини жонидек яхши кўриб, ҳаётни яхши кўрган Бакит Рисбекович бундай ишга ҳеч қачон қўл урмасди», — деб ҳисоблашади улар.

«Айил банк»нинг жамоати президентдан қуйидагиларни илтимос қилишди:

  • «Айил банк»га тегишли ишни банк ходимларига тазйиқ кўрсатмаган ҳолда, қонун доирасида, адолатли текширилишини таъминлаш;
  • ҳуқуқ тартибот органларининг банк фаолиятига асоссиз аралашувига, бизнинг ёки жабрланган тарафнинг расмий мурожаатисиз аралашувига йўл бермаслигингизни илтимос қиламиз, чунки бу иш барқарорлигига таъсир кўрсатмай қўймайди;
  • банк ходимлари ҳам фуқаролик жамияти аъзоси эканлигини, улар давлат хавфсизлигига хавф туғдирмаганини ҳисобга олиб, қамоққа олиш каби чораларни қўлланишда эҳтиёткорликнинг сақланишини;
  • жиноят иши бўйича аниқлангангина маълумот эълон қилинишини таъминлашни кўриб беришингизни илтимос қиламиз. Чунки оммавий ахборо воситаларида ёлғон маълумотларнинг эълон қилиниши банкнинг обрўсига путур етказмоқда.

 Казакпаев ва Асанбаевнинг ўлими

18-июнда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг вақтинчалик тергов қамоғида «Айил Банк» ОАЖнинг кредитни бошқариш бўлимининг собиқ бошлиғи Бакит Асанбаев осиниб олган ҳолада топилган. У 2022-йил 30-апрелидан буён коррупция ишига боғлиқ қўзғалган иш бўйича СИЗОда қамоқда бўлган.

Бакит Асанбаевнинг яқинлари у ўз жонига қилмаган бўларди дейишган. Улар жасадни очганда қовурғаси, ҳалқум суяклари синганини ва чиғаноғида кўкарган доғлар аниқланганини айтишган.

Ўша куннинг ўзида президент Садыр Жапаровнинг топшириғи билан Казакпаев ва Асанбаевнинг ўлимини тадқиқ қилувчи комиссия тузилган. Сиёсатшунос Марат Казакпаев 10-июнда вафот этган. Ундан бир күн аввал у инсульт бўлиб, миясига қону қуйилиб кетган. Дарҳол МХДҚнинг ТИЗОсидан Шаҳар клиник №1 касалхонасига етказилиб ИВЛ аппаратига қўшилган. Казакбаев вақтинча сақлаш жойида бир йилдан ортиқ ётган — у 2021-йилнинг 13-апрелида давлат хоинлигида гумонланиб қўлга олинган.

Сиёсатшунос Марат Казакбаев ва «Айил Банк» етакчисининг собиқ ўринбосари Бакит Асанбаевнинг ўлимини текширувчи комиссияни Вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Эдил Байсалов бошқарадиган бўлган.

Байсалов 24-июнда МХДҚнинг ТИЗОсига борганда ТИЗОнинг кузатув камераларига ёзилган видеони кўриб чиққанини, Асанбаевнинг ўлими — 99% ўз жонига қасд қилиш эканини айтган.

«Кеча биз видео лавҳа билан танишиб чиқдик, шу боис ҳам йиғилиш оғир бўлди. Тўғридан-тўғри факт йўқ,  аммо билвосита фактлар бўйича 99%га инкор қилинади, у  камерада ёлғиз бўлган экан. Видеода у ўз жонига қасд қилгани кўриниб турибди: соясидан, гавдасидан киши ўз жонига қасд қилганини кўриш мумкин. Оила аъзолари ҳам бунга ишонишди», — деган Байсалов.

Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари таъкидлашича, «қотиллик бўлмагани ошкор кўриниб турибди». У Асанбаевнинг ўлими —«ЧП»  ва бахтсиз ҳалокат деб ҳисоблайди.

Мазкур комиссиянинг таркибига кирган ҳақиқатчи Атир Абдрахматова эса Байсаловнинг айтганлари бўйича инсон ўз жонига қасд қилган-қилмаганини, ўлимга нима сабаб бўлганини — суд тиббий экспертлар аниқлаши кераклигини таъкидлаган.

«Ҳа, биз камерани, видео ёзувчларни кўрдик, камерада бирга ўтирганлардан сўраб чиқдик, марҳум вафот этишидан аввал терговчи билан гаплашган, ўшанда олдида  адвокати бўлмаган. Энди терговчи билан ҳам гаплашиш керак, унга ҳам саволларимиз бор. Қамоқда сақлашнинг шартлари бўйича ҳам саволлар бор: Нима учун камерада кбель узатгичи бўлган, инсонга зиёни тегиши мумкин бўлган воситалар турган» — дейди  Абдрахматова.

Комиссия ўзи ишини давом эттирмоқда. Президентнинг администрацияси воқеанинг тафсилотларини ҳар томонлама тадқиқ қилинишини, унинг натижаси бўйича ҳисобот ўлканинг олий раҳбариятига берилади деб таъкидлади.