Жалолобод шаҳридаги «Строймаркет» савдо марказида эркак кишини калтаклашда гумонланиб қўлга олинган аралаш жанг санъати бўйича жангчи Тилек Батиров уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоят ИИБининг матбуот хизмати билдирди.
Маҳкама маълумотига кўра, 11-июнда Жалолобод шаҳар ИИБга 36 ёшдаги шаҳар турғуни ариза билан мурожаат қилган.
Унда шикоят эгаси «Строймаркет» савдо марказида унга нотаниш киши эшик ўрнатиб беришни илтимос қилиб, аммо нархи қиммат деб норози бўлганини айтган. Шундан сўнг спортчи уни мушт билан юзига уриб, жағини синдириб, ўзи қочиб кетгани бўйича шикоят қилган.
Воқеа бўйича Жалолобод шаҳар ИИБи томонидан «Тан жароҳати етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, экспертиза тайинланган.
Олинган тиббий ташхисномага кўра, жабрланувчининг устки жағи сингани аниқланган.
Тергов жараёнида 31 ёшдаги Тилек Батыров Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани Кўкёнғоқ шаҳрининг турғуни эканлиги аниқланган. Гумондор юрган жой аниқланиб, терговга олиб келинган.
Бугун, 20-июнда жиноятда гумонланувчининг эхтиёт чораси Жалолобод шаҳар тергов суди томонидан қаралиб, уй қамоғига чиқариш қарори қабул қилинган.
Лекин жабрланувчига мураккаб операция қилиниб, хозирда касалхонада ётгани бўйича Kaktus.media сайтига ариза эгасининг яқинлари билдирди.
Унда боксчининг яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг ишига таъсир кўрсатишга ҳаракатлар бўлаётгани ҳақида айтилган.
«Унинг кўп жароҳати бор. Унга мураккаб жарроҳлик амалиёти қилинди. Бу ўта зарар бўлишига қарамай, экспертлар унинг саломатлиги унча оғир зарар келтирилмаган деган хулоса чиқаришди. Ал жей албайт, иче албайт. Юзида синган жойлари бор. Нима унинг зарари оғир эмасми?», — дейди яқинлари.
Шу билан бирга жабрланувчининг яқинлари уни жиноятчидан ҳимоя қилиб, уни яширишга мажбур бўлаётганини қўшимча қилган. Унинг яқинлари жиноятга гумонланувчи жавобгарликдан қутилиб кетади деб хавотир олишаётганини билдиришган.