«Азаттык»: «Улан» ишхонасидан ўмарилган 54 млн сомнинг изи вазир Имановга тақалади

268

«Азаттык» таҳририятининг журналистлари «Дастан трансмиллий  корпорацияси»нинг ва унинг  шўъба компанияси «Улан» ишхонасидан ўғирланган маблағлар тўғрисида суриштирув эълон қилди. Унда ўғирланган 54 млн сомнинг изи рақамли ривожлантириш вазири Талантбек Имановга олиб боришини айтишган.

Қалбаки шартнома

2020-йилнинг 6-ноябрь куни МХДҚ «Улан» ишхонасида миллионлаб маблағ ўғирланганини билдирган. Махсус хизмат маълумотига кўра, «Дастан» заводининг мутасадди ходимлари 2020-йилнинг май ойида хорижий мамлакатлардан бири билан махсус техникаларни сотиб олиш бўйича шартнома тузган — миқдори 3 млн долларни ташкил этган.

Аммо корпорация раҳбарияти ўзининг шўъба компанияси «Улан» билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома тузиб, 695 минг долларни (ўша вақтдаги курс билан 54 млн сом) ўзлаштириб олган. «Улан» рахбарияти бу мақсадда МЧЖнинг бири билан махсус жихозларни етказиб бериш бўйича қалбаки шартнома тузган. МХДҚ фирма номини очиқламади.

Ўша вақтда, факт бўйича «Улан» ишхонасининг директори бўлган Руслан Жампеишов қўлга олинган. «Азаттык» журналистларининг маълумотига кўра, у Талантбек Имановнинг «ўкул боласи».

Жампеишов 2020-йилнинг 24-мартида, Иманов «Дастан» заводига бошлиқ бўлиб келганидан кейин, дарҳол «Улан» ишхонасининг директори бўлиб тайинланган.

Суриштирувчилар «Улан» «Альфа Легион» очиқ  акционер жамияти билан қалбаки шартнома тузганини аниқлашди. Директори Карипбек Жамансариев исмли шахс, асосчиси эса — Айбек Азизов. Журналистларнинг маълумотига кўра, Азизов Имановнинг «яқин одами».

Азизов ўзи «Азаттык»қа берган интервьюсида Иманов билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва уни фақат вазир қатори танишини айтган.

Айбек Азизов, Талантбек Иманов, «Дастан»нинг ҳозирги иқтисодиёт ва молия директори Мавлут Аширбеков ва  «Улан» директори Руслан Осмоналиев. Видеодан скриншот.

Суриштирувчилар Биринчи май туман судининг 2022-йилнинг 19-январида қабул қилган қарорга кўра, Руслан Жампеишов ва Карипбай Жамансариев тергов вақтида 7 млн, суд жараёнида эса  46 млн сом тўлаб бериб, келтирилган зарарни тўлиқ қайтариб берганини айтишди. Натижада, уларга нисбатан қўзғалган жиноят иши тўхтатилган.

Иманов — вазир

«Азаттык» журналистлари 19-январь фақат Жампеишов билан Жамансариев учун эмас, Иманов учун ҳам алоҳида кун эканини таъкидлашди. Ўша куни парламент депутатлари Рақамли ривожлантириш вазири лавозимига Иманов номзодини маъқуллашган.

Аммо унинг олдида халқ вакиллари Имановга «Улан» заводидан ўғирланган маблағлар ҳақида савол беришган.

«Ўша жиноят иши қўзғалгани — бу факт. У ерда [“Дастан” заводида] Талантбек Орозкулович вақтида етакчи бўлиб ишлаган, ўшандан кейин жиноий иш ёпилдими, нима бўлди? Шу ҳақида савол пайдо бўлмоқда, аниқлик киритиб берсангизлар. Расмийлар шундай ишлар борлигини биласизларми?» — деб савол берган Улугбек Ормонов.

Имановнинг ўзи бу саволга жавоб бермаган, аммо унинг ўрнига вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Эдил Байсалов жавоб қайтарган.

«Ҳозирги вақтда Қирғизистонда қамалмаган сиёсатчи қолмади. Бизнинг ёш номзодни {Иманов}нинг манзилига турли сўзлар айтилмоқда. "Бир ойга қамалиб чиққан" каби. Бундай факт бўлмади ҳам. Балки, бўлса бўлгандир. Аммо суд айбдор деб топмаганидан кейин, президент ишонч билдирмоқда», — деб айтган Байсалов.

Суриштирувчилар депутатларнинг кўпчилиги ўзларини узоқ тутиб, Иманов номзоди кўриб чиқилаётганда савол бермаганини таъкидлашди.

Сайловга дейилган пул

Талантбек Иманов «Улан» заводи билан «Дастан» трансмиллий  корпорациясини 2018-2020-йиллари бошқарган. Кейинроқ ҳукуматпарастдеб таърифланган «Биримдик» партиясининг рўйҳатига кириб, парламент сайловга борган. Тарғибот ишларини Қоракўл шаҳрида олиб борган.

Қоракўлдаги ташвиқот тадбирларининг бирида ўша вақтдаги президентнинг парламентдаги вакили  Курманбек Дийканбаев бўлган.

Талантбек Иманов ва Курманбек Дийканбаев. Видеодан скриншот.

2020-йили парламент сайлови натижасида «Биримдик» партияси энг кўп мандат олган. Аммо сайлов 2020-йилнинг октябрь ойидаги мамлакатдаги сиёсий инқироз ҳамда ҳукумат алмашишдаги асосий сабаблардан бири бўлган. Унда сайлов натижалари рад қилинган.

Ҳукумат алмашганидан кейин, МХДҚ ноябрда Дийканбаевни ноқонуний 7 млн сом олишга гумонланиб қўлга олган. Матбуот хизматидан Дийканбаев 2020-йили октябрда сайлов жараёни олиб борилаётганда «сиёсий партиялардан бирининг манфаатини кўзлаб», давлат ишхоналардан бирининг рахбарини мансабдан оламан деб таҳдид қилиб, 7 млн сом беришга мажбур қилган деб айтишган. Ўша вақтда унга нисбатан «Ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноий иши қўзғалган.

Суриштирувчилар Биринчи май туман судининг 2022-йилнинг 24-майида чиқарган қарорига таяниб, Дийканбаев жиноят таркиби йўқ бўлгани учун айбсиз деб топилганини билдиришди.

Суд қарорида Дийканбаев маблағни ҳам мана шу Имановдан олгани айтилади.

Тергов жараёнида Дийканбаев мазкур маблағни қирзга олганини айтган,  Иманов эса шахсан тўплаган пулини берганини ва ҳеч қандай давоси йўқлигини билдирган.

«Азаттык» журналистлари аноним тарзда қолишни истаган манбаага таяниб, сайловга деб олинган маблағ «Дастан» заводига тегишли деб ишонтирмоқда.

«2020-йили “Биримдик” партияси Қоракўл шаҳар кенгаши сайловида қатнашган. Талантбек Иманов партиянинг рўйҳатини тузиб, унинг молиявий ишларини назорат қилиб турган. Кейин парламент сайловига “Биримдик” билан борган. Имановнинг яқинлари “Дастан” заводининг маблағи сайловга фойдаланаётганини айтишган. Унда “Биримдик” Қоракўлда ўтган сайловга кўп маблағ сарфлаган. “Дастан”дан чиқарилган пулларнинг бир қисмини Курманбек Дийканбаев олгани айтилади. Чунки Иманов Каракўлдан номзод бўлса, Дийканбаев Туп туманидан сайловга қатнашган. Октябрь воқеаларидан кейин Руслан Жампеишов қўлга олиниб, унинг ортидан Иманов қамалиши айтила бошлаган. Лекин 2-3 ой қамоқда ўтирган Жампеишов вакил отасига қарши кўрсатма бермаган. Улар янги келган ҳукумат билан келишиб олиб, жавобгарликдан қутилиб кетди», — деб айтиб берган манба таҳририятга.

Журналистлар Имановдан итервью олишга ҳаракат қилишганини аммо у бир неча ойдан буён жавоб бермай келаётганини таъкидлашади.

Бу орада депутат Дастан Бекешев Хисоб палатаси «Улан» МЧЖда аудит ўтказиш масаласини қараётганини хабар қилди.

Бу «Азаттык»нинг рақамли ривожлантириш вазири Талантбек Иманов тўғрисида иккинчи суриштируви. Бунгача Иманов билан энергетика тармоғидаги коррупциянинг муаллифи хисобланган «Дастан» заводининг собиқ рахбари Алексей Ширшовнинг алоқаси ҳақида бўлган.