Депутат Сидигалиев шоҳона ҳаётини тасвирга олган қиз билан қариндошлик алоқасини инкор қилди

224

Жогорку Кенешнинг вице-спикери Нурбек Сидигалиев ТикТокда @meerim_kn номли исм билан рўйхатга олинган фойдаланувчи унинг қизи деган маълумотни инкор қилди.

Аввалроқ @meerim_kn фаровон ҳаёти ва нуфузли алоқалари бир қатор видеоролик юклаган. Уларнинг бирида фойдаланувчи отасини кўрсатиб, юзини стикер билан ёпиб қўйган. Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари суратдаги депутат Сидигалиев деб, танишган.

«У менинг қизим эмас […] Менинг тўрт болам бор, катта қизим турмушга чиққан. Кичиги мактабни тугатяпти — бадиий гимнастика бўйича спорт устаси, Бишкекнинг тўрт карра чемпиони. Шунингдек 12 ва 7 ёшдаги икки ўғлим бор», — деб айтган у AKIpress’га берган интервьюсида.

Вице-спикер видео тасвирга олган қиз «биринчи дуч келган депутатнинг суратини олиб, уни стикер билан ёпиб қўйган» деб ҳисоблайди.

Шу вақтда meerim_kn номли қўлланувчининг ТикТокдаги ва Инстаграмдаги публикациялари йўқ бўлиб қолган.