Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимларига иш қоғозларини қалбакилаштиргани учун тўққизта жиноий иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Клооп»га Бош прокуратура маълум қилди.
Маҳкама маълумотларига кўра, Ўш шаҳар прокуратураси томонидан Ўш шаҳар ИИБда текширув ўтказилганда фуқароларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш орқали жиноят ишларини қалбакилаштириш бўйича бир қанча фактлар аниқланган.
Унда милиция ходимлари ўғирликда гумонланганларни кўндириб, аввалги очилмаган жиноий ишларни уларнинг бўйнига илиб, шундан кейин жабрланувчиларнинг айбловдан бош тортгани ҳақида сохта баённомаларининг асосида ишни тўхтатишган.
Бош прокуратура буни Ўш шаҳар ИИБи жиноятларнинг фош қилиниш бўйича сонини кўпайтириш мақсадида амалга оширган деб таъкидлайди.
Мазкур фактлар бўйича “Ваколатини суиистеъмол қилиш” моддасига кўра Ўш шаҳар ИИБнинг мансабдор шахсларига нисбатан тўққизта жиноий иш қўзғатилиб, Ўш шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.