Йил бошидан буён ўқитувчиларнинг ўқувчиларга нисбатан икки зўравонлик ҳолати қайд этилгани айтилди

245

Йил бошидан буён ўқувчиларга нисбатан зўравонлик қилган бирорта ҳам ўқитувчи жавобгарликка тортилмаган. Бу ҳақда бугун Жогорку Кенешнинг 16-июндаги  йиғинида таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нодира Жусупбекова маълум қилди.

Йиғинда ўқитувчига ҳурматсизлик қилган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган бўлган.

Йиғинда депутат Таалайбек Масабиров ўқувчи таҳқирланганидан кейин қанча ўқитувчи ишдан олинганини сўради.

Бунга Жусупбекова  жорий йилда бундай ҳолат икки марта қайд этилганини, улардан бири жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган Сузоқ туманидаги ҳолат эканини айтди.

«Бу ўқув йилида бизда иккита шундай ҳолат кузатилди. Охирги ҳолатни сизлар ҳам биласизлар,  бу Сузоқ туманидаги Боконбаев номидаги мактабида [бўлган]. Ҳозир бу ўқитувчи меҳнат таътилида ва ҳали ҳам даволанмоқда. У хиссий ва руҳий жиҳатдан қаттиқ жабрланибди. Бунгача ҳам яна бир ҳолат қайд этилган, бироқ бу иш бўйича ҳамон тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа Иссиқкўл вилоятида жисмоний тарбия дарсида боланинг оёғига копток тегиб кетди деб айтилган воқеа», —  деди Жусупбекова.

Мактаб ўқувчиларига нисбатан зўравонлик

Қирғизистонда ўқитувчилар билан ўқувчилар ўртасида тез-тез низолар бўлиб туради. Бундай ҳолат охирги марта 23-май куни Сузоқ туманида содир бўлган эди. Маълум бўлишича, унда ўқитувчи ўқувчини дарсда калтаклаган.

Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган. Шундан сўнг милиция билан Таълим вазирлиги суриштирув бошлаган.

Бу борада таълими вазири Алмазбек Бейшеналиев ҳам ўз фикрларини билдирди. У ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари нотўғри эканлигини, аммо бу ҳолатда бола тарбиясида ҳам муаммо борлигини айтди. Вазирлар маҳкамаси раис ўринбосари Эдил Байсалов ҳам ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги келишмовчиликни болани мактабдан ҳайдаш орқали ҳал қилиш мумкинлигини билдирган.

Ўқитувчининг ўзи, ўқувчи дарс бошланганда телефонга чалғигани, тортишувдан кейин қўл кўтаргани айтган. Шу билан бирга, ўқитувчи нотўғри иш қилганини тан олган.

Бундан ташқари, у ўз хоҳиши билан истеъфога чиққанини қўшимча қилган. Бироқ кейинчалик ўқитувчи фаолиятини давом эттириши маълум бўлди – туман таълим бўлими ўқитувчининг ишдан бўшатиш ҳақидаги аризасини қаноатлантирмаган.

Сузоқ тумани таълим бўлими мудири Тиничбек Усенов ўқитувчига тушунтириш ишларини олиб борганини таъкидлаган. Омбудсман Атир Абдрахматова 30 май куни қизнинг боши ёпиқ суяк жароҳати, мия чайқалиши, бош териси юмшоқ тўқималари шикастлангани, билаклари ва ўнг тиззасида кўкаришлар борлигини маълум қилди.

Абдраҳматова, шунингдек, ўқувчини педагог томонидан калтакланиши  Конституциянинг, Болалар тўғрисидаги кодексни, «Таълим тўғрисидаги» қонунни, «Инсон қадр-қиммати тўғрисидаги» қонун ва БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига зид эканлигини айтди.

Воқеадан сўнг Жогорку Кенешнинг уч депутати Ҳуқуқ бузилишлари кодексига ўзгартириш киритиб ўқитувчини ҳақорат қилган ўқувчини ўзини ва уларнинг ота-оналарини жаримага тортишни таклиф қилган. Қонун лойиҳаси парламентнинг Ижтимоий сиёсат қўмитасининг 30-май куни бўлиб ўтган йиғилишида биринчи ўқишда маъқулланиб, қабул қилинган.

Ташаббусни депутатлар Мирлан Самийкожо, Аманкан Кенжебаев ва Улан Бакасов (парламент сайтида ташаббускорлар сифатида кўрсатилмаган) томонидан илгари сурилган. Қонун лойиҳаси 22-февраль куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Ташаббусчиларнинг таъкидлашича, мазкур ҳужжат «ўқитувчиларга нисбатан ҳақорат, одобсиз хатти-ҳаракатлар, безорилик ва одобсиз имо-ишоралар кўринишидаги муомала учун жавобгарликни белгилаш мақсадида» ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан «ўқитувчиларга нисбатан ҳақорат ва ҳатто ҳужум қилиш воқеаларининг кўпайиши нафақат таълим олиш имкониятини сезиларли даражада камайтиради, балки кафолатланган ўқитувчиларнинг жамиятдаги алоҳида ҳуқуқий мавқеини ҳам пасайишига олиб келади»  дейилган.