Атамбаев «Қалис-Ордо»даги мактаб ва турк фуқароларига паспорт бериш ишлари бўйича оқланди

247

16-июнь куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан икки жиноий иш бўйича оқлов ҳукмини чиқарди.

Аниқроқ айтганда, суд қарорига кўра, Атамбаев Туркиянинг 10 нафар фуқаросига ноқонуний паспорт берилиши ва «Калис-Ордо» мактаб қурилиши бўйича айбловдан оқланган.

Судя Атамбаев жиноят таркиби йўқлиги учун оқланганини  билдирди.

Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт бериш бўйича жиноий иши Атамбаевга 2021-йилда қўзғатилган эди. Унда айтилишича, собиқ президент 2016 йилги ишда гумондор бўлган.

«Калис-Ордо» участкасидаги мактаб қурилиши бўйича ишда эса Атамбаев 2021-йил январь ойидан бошлаб  иштирокчи бўла бошлаган. Бу ишда Атамбаев мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинган.

Атамбаев икки жиноий иш бўйича оқланганига қарамай, яна бир қанча жиноий ишлар бўйича айбланувчи сифатида қолмоқда. Хусусан, Атамбаев 2019-йил августида Қўй-Тош ва 2020-йил октябрь воқеалари, шунингдек, "криминал авторитет" Азиз Батукаевнинг озод этилиши ва Бишкек ИЭМни реконструкция қилиш  ишининг фигуранти ҳисобланади.