Садир Жапаров Курманкул Зулушевни лавозимига қайтарди

244

Бош прокурор Курманкул Зулушев 16-июндан бошлаб ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Садир Жапаров 3-июндаги фармойишининг 2-банди кучини йўқотди, бу бўйича Зулушев ўз лавозимидан вақтинчалик четлаштирилган эди.

Зулушевнинг лавозимидан вақтинча четлатилиши

4-июнь куни президент Садир Жапаров Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев билан боғлиқ коррупция иши бўйича Курманкул Зулушевни тергов жараёнида бош прокурорлик лавозимидан четлатган эди. Шу куни президент Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевни ҳам вазифасидан бўшатган.

Жапаров маъмурияти бу қарорни  қабул қилишда «бош прокурор ва соғлиқни сақлаш вазири ўртасидаги шахсий муносабатлар» хисобга олинганини айтиб изоҳ берган.

Бироқ Садир Жапаровнинг амалдаги конституциясига кўра, президент бош прокурорни парламент рухсатисиз лавозимидан четлатиши мумкин эмас эди. Шу билан бирга, Зулушевни ишдан бўшатиш масаласи Жогорку Кенеш йиғилишида кўтарилмаган.

Зулушев эса ўз фаолиятини тўхтатилишига «президент фармони муҳокама қилинмайди», буни амалга ошириш керак дея изоҳ берган.

Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султонбоевнинг айтишича, Курманкул Зулушевнинг тергов жараёнида бош  прокурорлик лавозими фаолияти вақтинча тўхтатилиши Конституцияга зиддир. Унга кўра, Бош прокурор ўз лавозимидан доимий равишда четлаштирилмагани учун, бунга Жогорку Кенешнинг розилиги талаб қилинмайди.

Президент матбуот котиби, «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда давлат хизматчисини ишдан бўшатишга рухсат берилганини таъкидлади. Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 2 июнь куни «коррупция»да гумонланиб ҳибсга олинган эди. Маълумки, Бош прокуратура мансабдор шахсга нисбатан еттита жиноий иш қўзғаган.

Назорат органининг маълумотига кўра, «Коррупция» моддаси бўйича битта, «Товламачилик» моддаси билан иккита, «Ваколатларини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш» моддалари билан тўртта жиноят иши қўзғатилган.

Бугун, 16-июнь куни Бишкек шаҳар суди Бейшеналиевни уй қамоғига чиқаргани аниқ бўлди.