Ўш вилоятининг Чонг Алай туманига Помирдан 17 оила кўчиб келади. Бу ҳақда «Клооп»га ФҲВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, этник қирғизлар 10 куннинг ичида мамлакатга келишади. Чонг Алай туманининг ҳокими Темирболот Абикеев уларнинг келишига тайёргарликлар кўрилаётганини билдирди.
«Помирликларни вақтинча тумандаги № 44 касб-ҳунар лицейига жойлаштирадиган бўлдик. Озиқ-овқат, кийим-кечакларни тайёрлаб қўйганмиз», — деди у.
Шунингдек у этник қирғизлар учун яқин орада турар жой қурилишини айтди.
«Биз президентнинг ўтган йилдаги топшириғига кўра 70 гектар ерни трансформациялаганмиз. Қурилиш ишлари жорий йилнинг режасига ҳам киргизилган. Пул бўлинсагина биз кўчиб келган этник қирғизлар учун турар жойларнинг қурилишини бошлаймиз», — деди ҳоким.
Этник қирғизлар
Ҳукумат 2017-йилнинг охирида Афғонистондан Норин вилоятига 33 помирлик қирғизни олиб келган. Уларга билим бериш, даволаш ваъда қилиниб, хатто бир оилага уй берилган.
Орадан ярим йил ўтгандан кейин йигирма нафарга яқин этник қирғиз Афғонистонга таътилга кетиб, қайта Қирғизистонга қайтиб келишмаган. Улар қайтиб келмаганини Қирғизистондаги ёмон ҳаёт шароити ва янги аҳолига сингиб кета олмаганликлари билан тушунтиришган.
Кейинчалик эса Норинга яна бир неча оила мустақил кўчиб келган.
Кейинчалик 2019-йилнинг декабрь ойида Алай туманининг Саримогол қишлоғига Афғонистондан ўн бир оила кўчиб келган. Улар эски мактабнинг биносига жойлаштирилган.
2020-йилнинг октябрида Норинда ва Қораболтада яшаган помирлик қирғизлар Алай туманининг Талдисув қишлоғига кўчиб келишган. У ерга жами 11 уй қурилиб, уларнинг саккизи Нориндан келган 34 кишига мўлжалланган.
Ҳозирги посир қирғизлари — 1575-1930-йиллар давомида Афғонистонга доимий яшашга кетган қирғизларнинг уруғи. Улар мураккаб, билим олиш ва соғлиқни мустаҳкамлашга шароит бўлмаган Катта ва Кичик помир тоғларида яшашади.