Аквапаркда ҳалок бўлган ўқувчини онасининг ногиронлиги бор, у адвокатга муҳтож

338

«Болаларни ҳимоя қилиш лигаси» жамаотчилик фондининг директори Назгул Турдубекова «Ала-Тоо» аквапаркида сувга чўкиб ҳалок бўлган учинчи синф ўқувчисининг онаси билан учрашди. Бу ҳақда Турдубекова Инстаграм саҳифасида билдирди.

Турдубекова боланинг онаси Асел Ақилбек қизининг ногиронлиги бор эканини, оёғига протез қўйилганини айтиб берди. Турдубекованинг айтишича, Асел мустақил суд инстанцияларига бора олмайди, унга адвокатнинг ёрдами керак.

«Аквапаркка ва мактабга саволлар кўп. Комиссиянинг ва терговнинг хулосасини кутяпмиз. Агарда натижаси шубҳа туғдирса, унда жамоатчилик комиссиясини тузамиз», — деб ёзди Турдубекова. Ўқувчининг онаси Турдубекова билан гаплашганда ўғлининг ўлимига айбдорлар жазога тортилишини исташини айтган. «Тадбирни ўтказишга, болаларнинг хавфсизлиги учун жавобгарлар жазосини олсин. Ўша керак менга. Боламни ўликхонага олиб кетишганда бу тергов учун керак дейишган.Бегуноҳ боламни кесиб, экспертиза қилишга тўғри келди. [...] Кесиб, ўша бўйича олиб келиб беришди. Бари охирига чиқсин, ҳар бир жазосини олишини истайман», — деган боланинг онаси.

Асел боласидан бошқа ҳеч кими йўқлигини таъкидлаган.

«Мен биргина одам жазолансин деяётганим йўқ. Масалан, ўша куни қайси навбатчи ишлади. Унинг қандай масъулиятлари бор. У болам чўкиб, ёрдам сўраб ўлим олдида турганда нима қилиши керак эди? Келажакда мени боқадиган ёлғиз боламдан айрилдим. Мендан бошқа [боламнинг] ҳеч кими йўқ эди, менинг ҳам ундан [боламдан] бошқа ҳеч кимим йўқ эди», — деди Асел.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Назгуль Турдубекова (@nazgul_turdubekova)

Аквапаркка чўкиб ҳалок бўлган 9 ёшдаги Атай

6-июнда № 95 мактабнинг 3-синф ўқувчиси Атай Аскат уулу «Ала-Тоо» аквапаркига чўкиб кетган.

Боланинг онаси ўғли аквапаркка синфи билан кетганини айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, ўқувчилар аквапаркка боришдан аввал, болаларга қутқарувчилар билан икки катта киши назорат қилиб туришини айтишган.

Боланинг онаси ҳалокатдан кейин тез ёрдам зудлик билан чақирилмаганини ҳам билдирган. У тиббиёт ходимлари аквапаркка ўзи етиб келганидан кейин орқасидан келишганини айтган.

Аёлнинг таъкидлашича, тиббиёт ходимлари болани кўриб, ўқувчи тез ёрдам келгунича жон берганини айтишган.

«Бизни, ота-оналарнинг ҳаммаси  у ерда бўлади деб ишонтиришган эди. Ўғлимнинг ўлими учун энди ким жавоб беради? Бир ойдан кейин, 12-июлда, 10 ёшга чиқиши керак эди», — деб ёзган боланинг онаси.

Кейин боланинг ўлимига боғлиқ аквапаркда дам олишни ташкил қилган олти нафар ўқитувчи билан ўқув бўлими бошлиғи ишдан олинган.

10-июнда эса Бишкек шаҳар кенгашининг йиғинида «Ала-Тоо» аквапаркида сувга чўкиб вафот этган бола ўқиган №95 мактабнинг директори Айгул Шимова хизматдан олиниши маълум бўлди.