Сурат: Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйида болалар комплекси очилди

417

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевниг Қўйтошдаги уйида болалар учун таълим берувчи ва соғлиқни мустаҳкамловчи мажмуа очилди. Бу ҳақда «Социал-демократлар» партияси лидери Темирлан Султанбеков Фейсбук саҳифасида билдирди.

Султанбеков лагерда бугундан бошлаб доимий татибда 40 бола, кенгайтирилган кун  форматидаги гуруҳда 60 бола, кундузги умумий ўқув гуруҳида 100 бола ўқитила бошлашини айтди.

«Уйининг 90%ини мана шундай ишларга берган  Атамбаевларнинг оиласига катта миннатдорчилик. Бу Атамбаевларнинг ёлғиз уйи эканини таъкидлаб ўтиш лозим, уларнинг бошқа экс-президентларникидай Минскда, Лондонда, Москвада, ҳатто Бишкекда ҳам уйлари йўқ. Улар судга ва прокуратурага арз қилишди. Судлар адолатли бўлади деган фикрдаман», — деб ёзди Султанбеков.

У мажмуа базасида шифокор, тиш доктори хонаси, шахмат клуби, баиий санъат синфи очилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мауссасада сувда сузиш, мусиқа, қирғиз, рус, инглиз тиллари ва енгил атлетика бўйича дарслар ўтилади. У мамлакатнинг ёши улуғ фаҳрийлари учун геронтология маркази очилишини ҳам қўшимча қилди.

Қўйтошдаги болалар мажмуаси. Сурат: Темирлан Султанбеков.

Май ойининг охирида Атамбаев тарафдорлари собиқ президентнинг Чуй туманига қарашли Қўй тош қишлоғидаги уйини «Акаевлар, Бакиевлар ва Жээнбековларнинг оилавий –клан режимларининг жиноятларини хотирлаш учун музей», болалар учун бепул таълим ва дам олиш мажмуасини очиш учун режалаётганини эълон қилишган.

Шу билан бирга, уларнинг таъкидлашича, Давлат мулк фонди ходимлари Атамбаев оиласини уйдан чиқариш учун келишган.

ДМФ ўзи экс-президентнинг Қўй тошдаги уйини суд қарори билан давлат мулкига ўтиб, бу жамғарма  балансида эканини билдирган. Маҳкама соғлиқни мустаҳкамлаш учун мажмуада қариялар учун ижтимоий стационар муассаса тузиш таклифини билдирган.

Шу билан бирга Давлат мулк фонди Атамбаев тарафдорларига уч кун ичида бинони бўшатиш бўйича ёзма равишда хат юборган. Аммо Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев собиқ президент оиласига уч кун ичида уй мулкини конфискация қилиш ва кўчириш бўйича огоҳлантириш берилмаганини айтган. Унинг таъкидлашича, Атамбаев оиласининг мулки унга хабар берилмасдан қайта рўйхатдан ўтган.