Норин вилоят прокуратураси вилоят капитал қурилиш бошқармасининг мутасадди ходимлари давлатга 21 миллион 800 минг зарар келтиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати 9-июлда билдирди.
Маълумотга кўра, мутасаддилар От боши тумани Казибек қишлоғига болалар боғчаси қуришда ва Қора булунг қишлоғидаги тоза сув тизимини реабилитация қилишда «хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб» амалда бажарилмаган ишларга маблағни ноқонуний ўтказган деб гумонланмоқда.
Прокуратрадан гумондорлар ишни бажарилишига тегишли даражада назорат олиб боришмаганин қўшимча қилишди.
Бу борада вилоят прокуратура «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» моддасининг икки банди бўйича жиноий иш қўзғалди. Гумондорлар тергов қилинмоқда.
Бунгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий госпитал ходимлари давлатга 4,5 млн сомлик зиён келтиргани аниқланган.
Гумондорлар 2021-йилнинг май ойидан ноябригача олти ой ичида хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, конунни бузиш орқали иммуно-супрессид препаратларни сотиб олиш бўйича тендер ўтказишгани айтилган. Бу факт бўйича ҳам бош прокуратура «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» моддаси билан иш қўзғаган.