Садир Жапаров: Мен Атамбаевга ўхшаб ўғирлиб, мультимиллиардер бўлсам қўрқитиши мумкин эди

Садир Жапаров/Алмазбек Атамбаев

Президент Садир Жапаров Алмазбек Атамбаевнинг уйи Сооронбай Жээнбеков даврида, Курманбек Бакиевнинг уйи эса Атамбаев вақтида суд қарори билан конфискация бўлган деб «Би-Би-Си» нашрига  билдирди.

Давлат рахбари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй тошдаги уйи қариялар ва болалар учун хизмат кўрсатишини таъкидлади.

«Ўшандан бери ҳеч қандай чора кўрилмади. Хозир бу уйлар –давлат мулки. Доим қаровсиз қолганидан кўра, қариялар ва болалар учун фойдали иш қилиб қўяйлик деб қурилиш ишларини бошлаяпмиз», — деди Жапаров.

Шу билан бирга президент Атамбаев тарафдорларига ҳам мурожаат қилиб, улардан «қўрқадиган одам эмас»лигини айтди.

«Мен қўрқадиган одам эмасман. Қўрқув хиссим анча аввал ўтиб кетган, керак бўлса бир ўлиб, қайта тирилганман. Агар мен Атамбаевга ўхшаб ўғирлаб, президент бўлишим билан икки йил ўтмасдан  мультимиллиардер бўлиб қолганимда, қўрқитса бўларди. Мени қўрқадиган ҳеч бир салбий ишларим йўқ. Шунинг учун сабабсиз тартибсизлик қиламан деганларни бошидан силамаймиз. Жазо қаттиқ бўлади», — деб огоҳлантирди Жапаров.

Бундан ташқари, у амалдаги ҳукумат кланлашиб кетмаганини айтиб, давлат мулкини талон-тарож қилинишига йўл қўймаслигини билдирди.

«Кланлашиб кетганим йўқ. Ким мамлакат учун ишламаса, вазифасидан кетмоқда. Ким ўғирлаётган бўлса, қамалиб, ўғирлаганини юз баробар қилиб қайтариб бериб, бўшатиб чиқишмоқда. Мен клан бошқарувига, давлат мулкини талон-тарож қилинишига йўқ қўймайман. Бунга кучим ҳам бардошим ҳам етади», — деди давлат раҳбари.

Бироқ Temirov Live редакцияси мухбирлари ушбу йилнинг март ойида президент Садир Жапаровнинг хозирда юқори давлат лавозимини эгаллаб турган навбатдаги қариндоши ҳақида суриштирув эълон қилишган.

Журналистлар Ҳисоб  палатасининг раислик лавозимида ўтирган Алмазбек Акматов билан президентнинг қариндошлик алоқаларини исботлаб, ушбу шахс Садир Жапаров президент бўлганидан кейин юқори лавозимга келганини аниқлашган.

Атамбаевнинг Қўй тошдаги қароргоҳи

Май ойининг охирида Атамбаев тарафдорлари собиқ президентнинг Чуй туманига қарашли Қўй тош қишлоғидаги уйини «Акаевлар, Бакиевлар ва Жээнбековларнинг оилавий –клан режимларининг жиноятларини хотирлаш учун музей», болалар учун бепул таълим ва дам олиш мажмуасини очиш учун режалаётганини эълон қилишган.

Унинг таъкидлашича, Давлат мулк фонди ходимлари Атамбаев оиласини уйдан чиқариш учун келишган.

ДМФ ўзи экс-президентнинг Қўй тошдаги уйини суд қарори билан давлат мулкига ўтиб, бу жамғарма  балансида эканини билдирган. Маҳкама соғлиқни мустаҳкамлаш учун мажмуада қариялар учун ижтимоий стационар муассаса тузиш таклифини билдирган.

Шу билан бирга Давлат мулк фонди Атамбаев тарафдорларига уч кун ичида бинони бўшатиш бўйича ёзма равишда хат юборган. Аммо Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев собиқ президент оиласига уч кун ичида уй мулкини конфискация қилиш ва кўчириш бўйича огоҳлантириш берилмаганини айтган. Унинг таъкидлашича, Атамбаев оиласининг мулки унга хабар берилмасдан қайта рўйхатдан ўтган.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда Чуй вилоятининг Арашан қишлоғи аҳолиси ўзларини «Атамбаев тарафдорлари» деб номлаган мурожаати пайдо бўлган. Улар биринчиси ноқонуний ушлаб турилганини айтиб, «катта жанжалбўлмай туриб» Атамбаевни ва унинг шерикларини озод қилишга чақиришган эди.

Ҳозирда Атамбаев Молдовановка қишлоғидаги колонияда қамоқда. У  "криминал авторитет" Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш иши бўйича мулкни конфискация қилиш билан 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилган. У яна бир нечта жиноий ишларнинг фигуранти.

20-майда июнь воқеаси бўйича айблов Муваққат ҳукуматнинг яна уч аъзосига қўйилгани аниқ бўлган — МХДҚнинг собиқ бошлиғи Кенешбек Дуйшобаевга, экс-мудофаа вазири Исмаил Исаковга ва Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асановга. Уччаласи тенг хизмат вазифасини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.

Кейинроқ Бош прокуратура Муваққат ҳукуматнинг 9 нафар аъзосини, уларнинг ичида Отунбаева ва Атамбаевнинг мулклари ҳақида маълумотларни текшираётгани айтилган.