Садир Жапаров: Насиб қилса Қамбар-Ата-1 ГЭСи қурилиб битса, иккинчи Қумтўр бўлади

Президент Садир Жапаров 8-июндаги Жалолобод вилоятига бўлган иш сафари чоғида Токтогул туманининг аҳолиси билан учрашди. У аҳоли саволларига жавоб бериб, Қамбар-Ота-1 ГЭСи ва Хитой-Қирғизистон- Ўзбекистон темир йўлининг қурилишига тўхталиб ўтди.

Жапаров Қирғизистон сув бошида турганига қарамай, Энергетика вазирлиги 140 миллиард сомга қарзга ботиб кетганини таъкидлаб, «насиб қилса Қамбар-Ота-1 ГЭСи қурилиб битса, иккинчи Қумтўр бўлади» деб ишонтирди.

«Ўзларингиз гувоҳсиз бир йилдан буён Қумтўр кони давлат фойдасига ишлай бошлади. Мана шу маблағга биз бошлаяпмиз. Бу Қумтўр маблағига нафақат Қамбар-Ота-1, ўтган йилдан бери кичик лойиҳаларни амалга ошириб келяпмиз. Аввал бизда Қумтўрга каби йирик қўшимча даромад манбаимиз бўлмаган», — деди Жапаров.

Сурат: Президент матбуот хизмати.

Шу билан бирга президент Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши 2022-йили бошланиб, тинимсиз ишласа «3-4 йилда битиб қолади» деб ваъда берди.

Сурат: Президент матбуот хизмати.

«Ҳозир техника-иқтисодиёт асоси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳам ўша Қамбар-Ота-1, Қумтўр иккаласи берадиган даромаддан кам бўлмаган фойда топади, 200 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган даромад беради», — деди у.

Учрашувда Жапаров аҳолининг ер участкаларини трансформация қилиш, йўлларга асфальт тўшаш, суғориш  ва  ичимлик сув билан таъминлаш, болалар боғчаси, мактаб қуриш каби саволларига жавоб берди. Президент «бирон бир масала эътибордан четда қолмайди» деб ишонтирди.

8-июнда Жалолобод вилоятида Қамбар-Ота-1 ГЭСининг қурилишини бошлаш тадбири бўлиб ўтган. ГЭСда умумий тўрт агрегат ишлашини, биринчисини 2028-йили ишга тушириш режаланаётгани айтилган.

Қамбар-Ота-1 ГЭСини қуришнинг умумий сметаси 2,9 млрд долларни ташкил қилади. Қурулиш олти фаза босқичидан иборат. Лойиҳа давлат  бюджетидан ва жалб қилинган инвестицияларнинг хисобидан молиялаштирилмоқда.

Ҳозирча ҳукумат ГЭС қурилишига маблағ қўшишга маъқул бўлганларнинг шахсини ёки компания номини очиқламади. Бунгача Жапаров лойиҳага Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшилишга тайёр эканини айтган.