Садир Жапаров капсула солаётган объектларнинг бари битказилади деб ишонтирди

280

Президент Садир Жапаров ўзи бориб тамал тоши солаётган объектларнинг ҳаммасининг қурилиши битади деб ишонтирмоқда. Бу ҳақда у «Би-би-си»нинг қирғиз хизматига берган интервьюсида билдирди.

Журналист Жапаровга «жуда кўп тамал тоши солингани билан натижа йўқ деган танқидларни» кузатадими йўқми деган саволни берди.

«Тамал тоши солсак, ўша қурулишларни охирига етказамиз. Аро йўлда қолиб кетмайди», — деб таъкидлади у бир қатор қурулиш ишларини бошланишига қатнашган объектлар битганини мисол келтириб.

Садир Жапаров «Қоракўл» халқаро аэровокзалининг қурилишига тамал тошини солмоқда. Сурат: Президент сайти.

Президентнинг сўзларига кўра, Боткен вилоятининг Маргун қишлоғидаги ҳарбий қисм, пойтахтга яқин «Рухий мурас» участкасидаги мактаб ва Иссиқкўл вилоятидаги «Олтин болалик» реабилитация маркази қуриб битказилди. Лекин «Олтин болалик» нолдан бошлаб қурилмади, чала битган бино тўлиқ битказилган.

«Республика  миқёсидаги “Қамбар-Ота-1” ГЭСининг қурилишига старт берилди. Бу йирик лойиҳанинг дастлабки агрегати келаётган 3-4 йилда ишга тушади деяпмиз. Сабр қилиб туринглар. Мен ҳам ортимдан “тамал тошини солган бўйича кетди” деган сўзларнинг келишини хоҳламайман. Тамал тошини солган бинолар бир четдан очила бошлади. Ҳаммаси назоратда», — деб ишонтирди президент.

Садир Жапаров президентликка келган бир ярим йилда бир қатор йирик объектларнинг қурулишига старт берди — бу — Балиқчи — Қўчқор — Қоракеча темир йўли, Талас вилоятидаги «Бола-Саруу» ва  Жалолобод вилоятидаги «Қамбар-Ота-1» ГЭСлари. Шу билан бирга у янги президент маъмуриятининг қурилишига ҳам тамал тоши солган. Бундан ташқари, Иссиқкўл вилоятидаги экологик «Асман» шаҳрини қуриш режалари айтилган. Лекин янги шаҳарни қуриш режаси хозирча фақат қоғоз бетида турибди. Шу билан бирга баъзи лойиҳалар бўйича амалга амалга ошириш муддатлари аниқ айтилмади.