Президент Садир Жапаров «Би-би-си»га берган интервьюсида ўзининг кадр сиёсатига боғлиқ танқидларга жавоб берди.
Журналист давлат рахбарининг жамоатяилик «атроф-муҳитингизни тозаланг, ёшларни хизматга олиб келинг» деган талабларни қўймоқда, «тозаланг» деган кимлар ҳақида сўз бўлаётганини сўради.
«Мен “майли кимнинг даврида ишламасин, аввал қандай камчиликлари бўлмасин, унга кўз юмамиз, энг асосийси бундан кейин мамлакат учун, халқ учун ишлаб берса бўлди” деб бошидан айтиб келяпман. Чунки бизда кадр танқислиги бор. Шунинг учун Акаевдан бошлаб Жээнбековгача ишлаган бир-икки кучли кадрлар бор. Менимча шуларни назарда тутаётган бўлса керак», — деб жавоб берди президент.
Жапаров бугунги кунда ҳукумат ҳар бир вазир, губернатор, ҳоким ва маъмуриятда ишлаган мутасаддилар қандай ишлаётганини назорат қилиб, салоҳияти бор кадрларни кетказмай олиб қолаётганини ҳам қўшимча қилди.
«Улар кетса, ўрнига тилидан чанг чиққан ёшларни ҳам қўйиб кўрдик. Афсуски, тилидан чанг чиққани билан ҳукумат ишини олиб кета олишмас экан», — деб таъкидлади у.
Президент ҳукуматда фақат эски кадрлар ишламоқда деган фикрга ҳам қўшилмайди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат таркибининг ярмидан кўпи ёшлар.
«Энди аниқ фактлар билан қараб кўрайлик. Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров қариб қолди дегандан йироқман. Кучга, тажрибага тўлиб ишлайдиган вақт. Ўринбосарлари ҳам ёш. Бакит Торобаев, Эдил Байсалов, адлия вазири Аяз Баетов 37 ёшда, маданият вазири Азамат Жаманкулов 35 ёшда, рақамлаштиришни ривожлантириш вазири Талант Иманов 36да, иқтисод ва тижорат вазири Данияр Иманалиев 39 ёшда, “Қирғиз темир йўли” ишхонасининг раҳбари Азамат Сакиев 32да», — дея санаб берди давлат рахбари.
Президент тажриба йиллар давомида келишини унутмасликни таъкидлади.
«Шу боисдан, бу масалада ҳозирда қандайдир бир муаммолар бор дейишдан йироқман. Албатта бир оз камчиликлар бор. Ипга тизгандай дегандан олисман. Бироқ кўч аста-секин тузалади. Тўғрилаймиз», — деб ваъда берди президент.
Президент Садир Жапаров 2020-йилдаги октябрь воқеалари шароитида ҳукуматга келган, натижада Сооронбай Жээнбеков президентликдан кетган. Ўша вақтда намойишчилар люстрацияни ҳам талаб қилишган.
Аммо, эски сиёсатчилар мамлакатни бошқариш ишини таъқиқлаш учун мустақил қонун қабул қилиши керак эди, лекин бундай бўлмади. Бу 2021-йили январдаги президент сайловида ғолиб бўлиб, Конституцияни ўзгартириб, ижро ҳокимияти бошлиғи бўлиб сайланган Садир Жапаровнинг кадр сиёсатига айрим танқидларни кучайтирди.
Садир Жапаров жорий йилнинг апрель ойида яна «эски кадрларни» хизматга қўйиш танқидларига жавоб берган.
«Мен бир йилдан буён, ўша келганимдан бошлаб ҳаммас кучимни кадрларни тўплашга ҳаракат қиляпман. Карт-бланш беряпман, эски кадрларни яна олиб келяпман. Ижтимоий тармоқларда, бундай тўғридан –тўғри менга мурожаат қилганлар ҳам кўп бўляпти. Эскиларни йиғиб олдингиз, атрофингизда фалончилар юрибди, тозаланг, йўқотинг деган. Кучли кадрлар бўлмаса, бугунгидай натижалар бўлмас эди. Энди бу кучли кадрларнинг бугунги меҳнати, бугунги ютуқлар шуларнинг меҳнати десак бўлади. Кейин у аввал қандай кадр бўлган, нима ишларни қилганқандай, у бизни бундан кейин қизиқтирмаслиги керак. Бундан кейин карт-бланш беряпман, баъзиларига айтдим: мен қанча муддат ўтирсам, қанча йил ўтирсам, сен ҳам шунча ўтирасан. Лекин талончилик қилиш йўқ, ейиш йўқ, фақат давлат учун, эл учун ишлаб берсанг, мен қанча ўтирсам, сен ҳам шунча ўтирасан деб мана, карт-бланш берганларим бор. Бироқ яхши ишлаяпти. Буларни назоратга оламиз, бунга қудратимиз етади», — деган президент