Садир Жапаров: Мамлакатда июнь воқеалари қайталанмаслиги учун умумий мафкура керак

286

Президент Садир Жапаров июнь воқеасининг 12 йиллиги муносабати билан мурожаат йўллади. Ҳукумат 2010-йилдаги мамлакат жанубидаги этник ўзбеклар билан қирғизларнинг ўртасидаги 400дан ортиқ кишининг ҳаётини олган тўқнашувни шундай номлайди.

Жапаровнинг фикрига кўра, ўша вақтда «ташқи кучлар, ички сепаратистлар элни ажратишга ҳаракат қилган» ва ўз манфаатини ўйлаб «жамиятга миллатлараро адоватни қўзғаган ёлғон маълумотларни тарқатиб, бирдамлигимизга дарз келтириб, елкама елка яшаб келган икки халқни парчалаб ташлаган». Президентнинг сўзларига кўра, ушбу фожеали кунлар «бир минтақада яшовчи барча миллатларига дўстлик ҳаммасидан устун туришини яна бир маротаба исботлаган»

«Қонли фожеа кўп нарсага кўзимизни очиб, мамлакат бирдамлигига боғлиқ ҳар бир ҳаракатимизга эхтиёткор бўлишимизни исботлаб берди. “Мен –қирғизистонликман!” деб фаҳрланган ҳар бир фуқарога мамлакат учун масъул эканини хис қилдирди», — деди у қайси миллат бўлишидан қатъий назар ҳар бир шахс барча миллатларнинг маданияти, урф-одати, анъаналарига эхтиёт бўлиш зарурлигини таъкидлаб.

Жапаров «мамлакат раҳбарининг диққат марказида ҳамиша миллатлараро бирдамлик ва этнослараро тотувликни муҳофаза қилиш масаласи бўлиши керак, мамлакатда миллий сиёсатни амалга оширишда пухталик жуда муҳим», дея қўшимча қилди.

«Бундан кейин низоларнинг олдини олиш учун этник гуруҳларни бирлаштирган муштарак мафкура,  ёшларни бағрикенгликка тарбиялашга қаратилиши керак»,-деб таъкидлади у.

2010-йилдаги миллатаро тўқнашув

2010-йилнинг 10-июнидан бошлаб 14-июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан — у кунлари Ўш билан Жалолобод кўчаларида  комендант соатлари ва фавқулодда вазият эълон қилинган. Минглаб бинолар ёқилиб, ҳарбий ходимлари билан милициянинг қурол-аслаҳаси ва махсус техникаси босиб олинган.

Расмий маълумотга кўра тўқнашувда 426 киши ҳалок бўлган, минглаб кишилар жароҳат олган.

Июнь воқеасини суриштирган Ким Кильюненнинг халқаро комиссияси маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар сони 470 нафарга етган. Уларнинг ичидан 74%и ўзбеклар, 25% қирғизлар, бир фоиздан ортиғи бошқа этник гуруҳ вакилларидан иборат. Вафот этганларнинг  67%га яқини ўқдан ярадор бўлган.

«Оналар кўз ёши» эсталиги. У 2011-йили 2010-йилдаги миллатларо низода ҳалок бўлган ва бедарак кетганлар хотирасига бағишланиб очилган. Сурат: «Азаттык».

Қирғизистон ҳукумати комиссия иқтибосларини «бетараф ва бир томонлама» деб, парламент депутатлари эса комиссия бошлиғи Киммо Кильюненни «персона нон-грата» деб атаб, унга мамлакатга киришни таъқиқлаган.

Июнь воқеаси бўйича ишлар

2021-йил 15-апрелида МХДҚ президент Садир Жапаров топшириғи билан 2010-йили июнь ойида мамлакат жанубида бўлган миллатларо низолар бўйича терговни амалга оширган. Давлат қўмитасидан тартибсизликларнинг келиб чиқиш сабабаларини текшириб, Муваққат ҳукумат аъзоларининг ва вилоят миқёсидаги мутасадди ходимларнинг Жалолободлик тадбиркор ва маҳаллий ўзбек жамоасининг собиқ лидери Қодиржон Батировнинг мамлакатдан кетишига шароит яратиб берган ҳаракатига баҳо берилишини таъкидлашган.

МХДҚ маълумотига кўра, Батиров давлатдан чиқиб кетиши миллатлараро низонинг чиқишига бирдан бир сабаб бўлган. Унинг мамлакатдан чиқиб кетиши қандай тўқнашувларга олиб келгани аниқ айтилмаган.

Май ойида июнь воқеаси бўйича айблов Муваққат ҳукуматнинг яна уч нафар аъзосига қўйилгани аниқ бўлган — МХДҚни собиқ бошлиғи Кенешбек Дуйшобаевга, экс-мудофаа вазири Исмаил Исаковга ва Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асановга. Уччаласи ҳам хизмат вазифасини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.