Аквапаркка 232 бола борган. Ўқувчининг ўлими бўйича 6 ўқитувчи ва директор ўринбосари ишдан олинди

323
Сурат: «Билим Акипресс»

Бишкек шаҳрида 3-синф ўқувчисининг аквапаркдаги ўлимига боғлиқ № 95 мактабнинг 6 нафар ўқитувчиси ва ўқув бўлими бошлиғи ишдан олинди. Бу ҳақда Бишкек мэриясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, мазкур воқеа бўйича Таълим бошқармаси махсус комиссия тузган. Унда аквапаркка бошланғич синфларнинг 232 ўқувчиси, 9 синф раҳбари, 9 ота-она боргани аниқланган.

Мэриядан дам олиш кунини ўқитувчилар ўзлари уюштирганини айтиб, бу ҳақда мактаб маъмуриятига ва болалар билан ишлаш нозирига хабар берилмаган деб билдиришди.

«Шу боисдан тадбирда болалар ишлари бўйича инспекторлар, ўқувчиларни транспорт ҳамкорлиги бўйича ҳуқуқ-тартибот ходимлари бўлмаган. Шу билан бирга таълимнинг онлайн тартибига ўтиш, ота-оналарга ва ўқувчиларга хавфсизлик бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича буйруқ берилмаган», — деб билдиришди шаҳар маъмуриятидан.

Оқибатда мазкур ишда алоқаси бўлган ўқитувчилар ва ўқув бўлими бошлиғи ишдан олинди. Бундан ташқари комиссия «болалар ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилмагани ва  функционал вазифаларини бажармагани учун» мактаб директорини интизомий жазолар қўллаш орқали уни ишдан бўшатиш таклифи билдирилган.

Аквапаркга чўкиб ҳалок бўлган 9 ёшдаги Атай

Атай Аскат ўғли

6-июнда Бишкекдаги № 95 мактабнинг 3-синф ўқувчиси Атай Аскат ўғли «Ала-Тоо» аквапаркига чўкиб кетган. Ўқувчилар билан бассейнга ўқитувчиси ва икки ота-она бирга борган.Аммо боланинг чўкаётганини аввал ҳеч ким сезмаган.

Қутқарувчилар ва ҳамшира болага сунъий нафас олдирган. Бироқ ўқувчи ўша ерда жон берган.

Атайнинг онаси Асел Азикова ўғли бир ойдан кейин 10 ёшга чиққан бўларди деб йиғлаб ўтирган вақти. У мактабда таътил уюштирилганда «қутқарувчилар бўладит» деб айтишганига ишониб боласини юборганини айтади.

У воқеага мактаб директорини ва аквапаркнинг раҳбариятини айбдор деб, уларни жазога тортишни талаб қилмоқда. Унинг айтишича, ўша куни дам олиш жойида 200-300 бола бўлганига қарамай хавфсизликка эътибор қаратилмаган.

«Икки ярим йилдан бери оғир касалга учраганман. Даволанрдим. Шу болагина менга куч берарди [...] Энди ким жавоб беради? Нима учун шунча болани у ерга олиб боришди. Бола сувдан қалқиб чиқиб қолгунча нима қилишди улар, айтингларчи?!» — деб савол қўйган у.

Ҳозирда Октябрь туман ИИБи бу воқеа бўйича «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш» ва «Истеъмолчилар учун хавф яратиш» моддалари билан жиноят ишини қўзғаб, тергов олиб борилмоқда.