Қурулиш ва савдо-сотиқ. Factcheck.kg Зулушевларнинг қандай бизнеси бор эканини айтиб берди

303

Factcheck.kg нашри бош прокурорлик лавозимидан вақтинча четлатилган Курманкул Зулушевнинг қариндошлари бизнеси тўғрисида икки мақола чиқарди. Журналистлар Зулушевнинг яқинлари уй қуриб, савдо қилиб, энергокомпанияларни бошқаришини аниқлашган.

Аёли ва ўғлининг бизнеси

Зулушевнинг аёлини исми-шарифи Назгүл Надирова. У  «ЖазиГидро» МЧЖ асосчиси, компанияга бош прокурорнинг укаси Дарманкул Зулушов етакчилик қилади. Компания гидроэлектростанцияларга элект энергиясини етказиб беради.

Кадирова, Factcheck’ маълумотига кўра, 2021-йилгача «Единый центр оплаты» МЧЖ асосчиси. Фирма ахборот технологиялар ва компьютер технологиялар тармоғида фаолият юритади.

«Единый центр оплаты» рўйхатга олинган манзил бўйича яна тўрт компания, унинг ичида «Эн.Эн.Эн. Холдинг» МЧЖ қайд этилган. Бу фирманинг ҳаммуассасаси ва директори бўлиб таъмирлаш муассасаларидаги қонунийлигини назорат қилиш бўйича мутахассислаштирилган прокуратурасининг собиқ бошлиғи Адис Омуралиев хисобланади.

У 2021-йилнинг 20-май ойида Прокуратура органларининг фаҳрийлари кенгашининг раиси бўлиб сайланган. «Бу мажлисда Курманкул Зулушев прокуратура органлари фахрийлар кенгашига алоҳида эътибор қаратишини айтиб, қонунийликни ривожлантиришга қўшган хиссаси учун миннатдорчилик билдирган», — деб ёзади Factcheck.

Нашр Зулушевнинг 17 ёшдаги ўғли Барсбек Токторалиев «Радуга Пром Строй» МЧЖнинг директори эканини ҳам ёзди. Компания улгуржи ихтисослаштирилмаган савдо тармоғида фаолият юритади.

Курманкул Зулушевнинг ўғли. Ижтимоий тармоқлардан олинган сурат.

Ака-укалар бизнеси

Factcheck’нинг маълумотига кўра, Курманкул Зулушевнинг укаси бор — Дарманкул ва Рискул. Бироқ иккаласининг фамилияси бир оз бошқача — Зулушов деган фамилияда юришади. Иккиси ҳам тадбиркор.

Дарманкул Зулушов 2016-йили ташкил этилган «ЖазыГидро» энергетик  компаниясининг директори. У «Ырыс Ордо» қурулиш компаниясининг асосчиларидан бири бўлиб хисобланади.Нашр ишхона таъсисчилари орасида «Ата-Журт – Қирғизистон» партияси билан депутатликка номзодини қўйган Нурланбек Абиев ва  бизнесмен Майрамбек Рисбеков ҳам борлигини таъкидлайди.

«Ырыс-Ордо» 2019-йили рўйҳатдан ўтган, Ўш шаҳрида иморат қурилиши билан шуғулланади.

«“Ырыс Ордо” компанияси қурган 13 қаватли бинонинг бир квадрат метри 650 долларни ташкил қилади. Компаниянинг сотув бўлими хозирда 11, 12 ва 13-қаватдан ташқари хонадонларнинг ҳаммаси сотилиб кетганини билдирди»,— деб айтилади журналистларнинг маълумотида.

Уларнинг маълумотига кўра, 2022-йилнинг апрель ойигача компания эгалари орасида Ташиевнинг ўғли Тимурлан ҳам юрган.

Рискул Зулушов Ўш вилоят суд  департаментининг рахбари бўлиб ишлаган. Хозирда Рискул Зулушов тадбиркорлик билан шуғулланади. У 2021-йили таъсис этилган «Рыс гидро»ва «Кайнама ГЭС» энергокомпанияларига эгалик қилади.

Курманкул Зулушев

2020-йилнинг 21-октябрида ўша вақтдаги премьер-министр, президентнинг вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Курманкул Зулушевни Бош прокурор этиб тайинлаган. Зулушев ёлғиз номзод бўлиб, депутатларнинг қўллаб-қувватлашига лойиқ бўлган.

Зулушев 2015-йили «Республика — Ата-Журт» таркибида сайловда қатнашиб, аммо партияга овоз олиб келмади. У Олий судгача ариза ёзиб, сўнги депутатлик мандатига эга бўлган. 2020-йили ўтган парламент сайловида бўлса ҳозирги МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ва президент Садир Жапаров асос солган «Мекенчил» партиясидан номзод бўлган.

Зулушев 2000-йилдан бошлаб прокуратура тармоғида турли лавозимларда ишлаб, кейин судяликда ишлаган. 2007-йилдан бошлаб Чуй вилоятининг Сокулук туман судьяси бўлиб, 2013-йили  Бишкек шаҳар судининг раиси ўринбосарлигига тайинланган.

Ўша йилнинг ўзида Курманкул Зулушев Садир Жапаровни, Талант Мамитовни ва Камчибек Ташиевни оқлаган суд коллегиясига аъзо бўлган. Кейин Алмазбек Атамбаев Зулушевни ишни кўриб чиқишда қонунни бузгани учун эгаллаган лавозимидан бўшатган.

Зулушев ўтган йили топширган декларациясида 2020-йили 750 минг сом даромад топганини кўрсатган. Шу билан бирга, 250 минг сомлик қора моли,  2,3 млн сомлик йилқилари борлигини маълум қилган. Унинг яқин қариндошига  119 ва 213 квадрат метрлик икки уйи қайд этилганини, 81 қишлоқ хўжалиги бор эканини билдирган.

2022-йилнинг 4-июнида  президент Садир Жапаров соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг коррупцияга боғлиқ иш бўйича Курманкул Зулушевни тергов вақтида бош прокурорлик лавозимидан ватинча бўшатган. Давлат раҳбарининг матбуот хизмати бу каби қарор «соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевга нисбатан қўзғалган жиноят ишини ҳар томонлама ва адолатли қарашни таъминлаш мақсадида» қабул қилинганини тушунтирган.

Вазир 2-июнда қўлга олинган. Бош прокуратура унга  7 жиноий ишни қўзғаган.

Назорат органининг маълумотига кўра, бир жиноят иши «Коррупция» моддаси бўйича, иккитаси «Таҳдид қилиш орқали пора олиш», тўрттаси «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган.

Эртаси куни 3-июнда Жапаров соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг иши бўйича  комиссия тузганини билдирган. Мамлакат раҳбари комиссияни вазирга жиноий иш холис қўзғалганми–йўқми «ўзи учун билиб олиш» мақсадида тузганини қўшимча қилган.

Бунгача Жапаров бир неча маротаба Бейшеналиевни қўллаб, у  «гапга қўрқоқ, аммо ишнинг кўзини билган етакчи» деб таърифлаган.

4-июнда Садир Жапаров Алимкадир Бейшеналиевни тергов якунигача лавозимидан бўшатган.