Ақилбек Жапаров давлат банкларига Россияда филиалларини очишни топширди

191
Вазирлар маҳкамаси Акилбек Жапаров. Сурат: Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати.

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Қирғизистон давлат банкларига чет элларда, унинг ичида Россияда бўлимларини очишни топширди. Бу ҳақда 7-июнда ўтган «Миграция ва тараққиёт: истиқболлар ва янги имкониятлар» номли халқаро форум вақтида аниқ бўлди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат бу ҳаракати билан мигрантларнинг маблағини мамлакат иқтисодига жалб қилишни хоҳлайди. У сўнги 5 йилда давлатга ҳар йили ўтказилган пулларнинг миқдори 2 млрд доллардан ошганини таъкидлади.

«Таҳлилларга кўра, бизнинг мигрантлар топган маблағининг 30% турмуш –тирикчилиги учун сарфлайди, 30% уйларига юборади ва қолган 30%га яқинини қабул қилган мамлакат банкларида депозитда сақлашади. Биз бу маблағларни жалб қила оламиз. Энди давлат банкларнинг ҳар бирига («РСК-Банк», «Айил Банк», «Керемет» очиқ акционерлик жамиятлари ва шу ойда тузиладиган Онуктуруу банки) нафақатм Россия Федерациясида, бошқа давлатларда ҳам ўз филиалларини очиш вазифаси қўйилган», — деди у.

Жапаров бунинг учун «Давлат ипотека компания» очиқ акционерлик жамиятининг устама капитали 5 млрд сомгача кўтарилганини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, яқин вақт ичида вазирлар маҳкамаси ДИКнинг капиталини 8,5 млрд сомгача кўпайтиришни режаламоқда.

«Бошқа давлатларда ишлаб юрган мигрантларимиз ўз ватанидан уй-жой сотиб олса бўлади. Бундан ташқари мамлакатни индустриялаштириш билан шуғулланадиган “Қирғизиндустрия” ишхонаси фаолиятини бошлади. Ҳозир ишхона бизнес-лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда ва яқин кунларда унга муҳожирлар ҳам ички саноатни қўллаб-қувватлашда иштирок эта олиши учун Қирғиз фондлик биржасига ва халқаро биржаларга чиқиш топшириғи берилди. «Буюк кўчманчилар мероси» компанияси ҳам ташкил этилди, у ҳам мигрантларнинг ватанига хисса қўшиш объектиларининг бири бўлади деб ишонаман», — деб қўшимча қилди Жапаров.

Унинг таъкидлашича, «халқаро миграция янги имкониятларни очиб, шу билан бирга дунё бўйлаб жамият учун янги муаммоларни фаоллаштирмоқда».

«Биз миграциянинг салбий оқибатларини нейтраллаштиришни ўрганиб, унинг ижобий тарафларини кучайтиришимиз лозим. Имкониятлар билан ишлашни ўзлаштириб, ватандошларимизнинг турмуш даражасини кўтариш ва ички иқтисодни ривожлантириш учун шароитларни яратишимиз шарт. Шунинг учун давлат раҳбарияти ўсиб келаётган авлодни билимли бўлишига кўпроқ маблағ ажратишга қарор қилди. Бизнинг ёшлар билимли ва рақобатга чидамли  бўлиб, уй-шароитида яшаб, бутун дунё билан масофадан ишлаш учун жаҳон стандартлари талаби бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак», — деди у.

Сўнги маълумотларга таянсак, чет элда ишлаб юрган Қирғизистон фуқароларининг расмий сони 1 миллион 118 мингни ташкил қилади. Уларнинг аксар қисми — 1 миллиондан ортиқ фуқаро Россияда фаолият юритади.

Россияга нисбатан санкциялар ва уларнинг Қирғизистонга таъсири

Жогорку Кенешнинг 25-майдагы йиғилишида Миллий банк раиси ўринбосари Нурбек Жениш агар қирғиз компаниялари Россия билан Украина уруши туфайли санкцияга олинган Россия  компаниялари билан ҳамкорлик қиладиган бўлса улар ҳам санкцияга учраши мумкин деб  билдирган.

«Бизнинг компаниялар санкцияга учраган банклар ёки компаниялар билан ҳамкорлик қилса, унда иккинчи маротаба санкцияга тушиб қолиш ҳавфи бор», — деган у.

Россия компаниялари билан банклари рус ҳарбийлари Украинага ҳужум қилганидан Европа давлатлари билан АҚШнинг санкцияларига учраган. Россия Украинага ҳужумини бошлаганда рублнинг қадри тушиб, бу дарров қирғиз валютасига ҳам таъсир этган.

Россияда Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари, шу билан бирга бир нечта молия-кредит маҳкамалар ишини тўхтатгани аниқ. Шу боис Қирғизистоннинг Миллий банки ҳам мамлакатдаги баъзи банкларнинг Visa ва Mastercard карталари ишламай қолиши мумкинлигини огоҳлантириб,  «Элкарт» карталарига ўтишни таклиф қилган.

Мақола муаллифи: Медина Сейитказиева ва Кайрат Бердишалиев.