Қозоғистон 8-июндан бошлаб чегарадан ўтишда вакцинация ёки ПЗР-тестини натижаси ҳақидаги хужжатларни кўрсатиш бўйича талабларни бекор қилади. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумат раҳбари сайтида эълон қилинди.
Маълумотга кўра, янги қоида Қозоғистоннинг ҳамда бошқа чет эл фуқароларига тегишли. Қарор, ҳукуматнинг билдиришича, «дунёда эпидемиологик вазият барқарорлашганини ҳисобга олиш» билан қабул қилинган.
Қозоқ ҳукумати республиканинг етти ҳудудида чегаранинг баъзи участкаларида вақтинчалик ёпилган 12 назорат –ўтказма пунктининг ишига қўйилган таъқиқни ҳам олди.
11-апрелда Қозоғистон Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия билан чегарасидаги чекловларни олган.
Аммо у вақтда ПЗР-тестнинг салбий натижаси ҳақида маълумотномани ёки вакцинация ҳақида хужжатни мажбурий тарзда кўрсатиш бўйича талаби олинмаган эди.
Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги қуруқликдаги чегаралар 2020-йили коронавирус пандемияси боис ёпилган эди.