Иссиқотада нотаниш қизни зўрлашда гумонланиб 25 ёшдаги бола қўлга олинди

313

Чуй вилоятининг Иссиқота туманида милиция қизни тажовуз қилишда гумонлаб, 25 ёшдаги йигитни қўлга олди. Бу ҳақда «Клооп» журналистиига Чүй вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Воқеа ҳақида милицияга 6-июнда хабар қилинган. Воқеа жойига милиция ходимлари бориб,  1993-йили туғилган қиздан кўрсатма олган. Жабрланган қиз 5-июнда нотаниш бола уйига олиб бориб қўйиш таклифини билдирган, лекин Иссиқота туманидаги дала ҳовлилардан бирига олиб кетганини айтиб берган.

Жабрланувчи ўз аризасида гумондор унга куч ишлатиб тажовуз қилганини, дала ҳовлидан эртаси куни, 6-июнда тонга яқин қочиб чиққанини ёзган.

Мазкур факт «Одам ўғирлаш» ва  «Тажовуз қилиш» моддалари билан қайд қилиниб, гумондор сифатида 25 ёшдаги йигит қўлга олинган.

Милиция маълумотига кўра, гумондор ўз кўрсатмасида «қизга тажовуз қилмаган»ини айтган.

Милиция воқеа тафсилотларини аниқлаш учун тергов амалларини олиб бормоқда. Қизнинг зўрланганини аниқлаш учун экспертиза тайинланган. Гумондор эса Иссиқота туман ИИБнинг вақтинчалик хибсга олувчи жойига киритилди.

Аёлларнинг фаровонлик ва ҳавфсизлиги бўйича 2021-йилга нисбатан глобал индекснинг (WPS Index) рейтингига кўра, Қирғизистон Марказий Осиёдаги аёллар учун энг хавфли мамлакат деб топилган. Қирғизистонда эркаклар аёлларни ўғирлайди, тажовуз қилади, ўлдиради ва кўп ҳолларда жазосиз қолишади.

2022-йилнинг апрель ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ишчи гуруҳи мутахассислари Қирғизистондаги аёлларнинг ҳамда қизларнинг аҳволи ҳақида баённома тайёрлашган. Улар хисоботда Қирғизистонда аёллар томонидан жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳақида ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларги мурожаат қилиш даражаси паст экани кузатилганини таъкидлашган.

Уларнинг маълумотига кўра, бу ҳуқуқни химоя қилиш органларининг жабрланганларга нисбатан лоқайдлиги, мутахассис терговчи аёлларнинг, шу билан бирга малакали судьяларнинг етишмаслиги билан боғлиқ дейишади.