МБ Қирғизистондан пул ўтказувчиларга назоратни кучайтиришни режалаштирмоқда

348

Миллий банк қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди. Унга кўра, марказий банк Қирғизистондан пул ўтказмаларига назоратни кучайтириш ниятида. Таъкидланишича, хужжат «террористик ишни молиялаштириш ва пул ювишга қарши курашиш» учун ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасида нималар тавсия этилди?

Хужжатда қонун лойиҳаси пул ўтказмаларни юборишда тижорий банкларнинг «мижозни талабга кўра текширишини» талабни кучайтириш мақсадида ишлаб чиққани айтилади.

Асосий таклифлар:

  • Банклар таваккалчиликка асосланган усулни қўллаш билан пул ўтказмаларни юборувчига нисбатан соддалаштирилган ёки  кучайтирилган текширув чораларидан фойдаланади;
  • Агар пул ўтказманинг бир маротабалик миқдори 70 минг сомга тенг бўлса ёки ундан (ёки чет эл валютасидаги  эквивалентдан) ошса, мижозни анкета тўлдириш орқали текшириш керак;
  • Банклар агар пул жўнатувчи/олувчи террористик ёки экстремистик ишга ва оммавий қирғин солувчи қуролни тарқатишда қатнашган деган ташкилотларнинг рўйҳати бўлса, юборувчига пул ўтказишни жўнатишдан ва/ёки олувчига пул ўтказишни олишни рад қилиши мумкин.
  • Янги қонун лойиҳасининг муҳокамаси 2-июлгача давом этиб, шундан сўнг кўриб чиқишга юборилади.

Бунгача Миллий банк тижорий банкларга «мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва банкларнинг барча бўлимларида банк хизмат кўрсатишларни талаб даражасида юритишни таъминлаш бўйича барча зарурий чораларни кўришни» таклиф қилган. Бундай қарор Қирғизистонликларнинг тижорий банкларнинг хизмат кўрсатиш сифатига нисбатан шикоят қилганларнинг кўпайгани боис қабул қилинган.

Миллий банк раҳбарияти молия бозоридаги, унинг ичида пул алмаштириш бюролари ва Пул алмаштириш бюроларининг ассоциациясини қамраган банк хизматларининг ҳуқуқларини химоя қилишни қамраган банк хизматларининг мижозларининг ҳуқуқларини химоя қилишни таъминлаш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Апрелда Россиянинг Украинага ҳарбий хужумидан ва ундан кейинги санкциялар туфайли доллар нархининг кўтарилиши. Оқибатда Миллий банк валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун доллар валютасида пул ўтказмаларни беришга вақтинчалик чеклов киритган.

Мақола муаллиф: Лев Потапов