Осиё кубоги-2023: Крестинин қирғиз термасининг учрашувга тайёргарлиги яхши эканини айтди

315

Қирғизистоннинг футбол бўйича бош мураббийи Александр Крестинин ва миллий терма жамоа  сардори Валерий Кичин 7-июнда матбуот анжумани ўтказди. Улар футболчиларнинг Осиё кубогини танлаш ўйинларига тайёргарлиги ҳақида айтиб беришди.

«Биз тайёргарлик яхши деб айта оламиз. Бажарилган ишлар ва машғулотларни ўтказиш сифатида муаммо йўқ. Умумий жамоанинг тайёргарлиги яхши», — дея таъкидлади Крестинин.

Кичин эса «жамоа ичида муҳит яхши» эканини, футболчилар танлов ўйинларига «қувноқ кайфиятда» бораётганини айтди.

«Мухлисларимизнинг олдида ўзимизнинг энг зўр ўйинни кўрсатиш учун [ўйинларнинг бошланишини] сабрсизлик билан кутяпмиз», — деб қўшимча қилди жамоа сардори.

Қирғизистон терма жамоаси 8-июндан 14-июнгача Осиё кубоги-2023 ўйинларини танлаб олиш турининг таркибида уч мусобақа ўтказади. «Ак Шумкар» 8-июнда Сингапур, 11-июнда Мьянма ва 14-июнда Тожикистон терма жамоалари билан беллашади. Ўйинлар Бишкекдаги Долон Омурзаков стадионида соат 20:00да бошланади.

2023-йилдаги Осиё кубогида 24 терма қатнашади. Уларнинг 13таси аниқ бўлди. Қирғизистон  футболчилари қолган 11 йўлланмадан бирини олишга ҳаракат қилади.

Танлов ўйинларида умумий олти гуруҳ бор. 11 йўлланмани ҳам ҳам ушбу гуруҳ ғолиблари, аниқроқ айтганда, биринчи ўринни олган ва статистикада энг яхши ўйин кўрсатган жамоалар олади. Шунинг учун Қирғизистон термаси биринчи ёки иккинчи ўринни эгаллаши керак.

Лекин шундай бўлган вақтда ҳам қирғиз термаси Осиё кубогида ўйнайди деган кафолат йўқ. Чунки бошқа гуруҳларда олдинга чиққан жамоаларнинг умумий очколари юқори бўлиши мумкин.

Осиё кубоги 2023-йилнинг 16-июнидан 16-июлигача Хитойда ўтиши керак эди, аммо мамлакат ҳукумати коронавирус туфайли турнирни ўтказишдан бош тортган. Ҳозирча турнир қайси давлатда ўтиши номаълум.