Қирғиз-тожик чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Баткен вилоятининг Сулукту шаҳрида ишлаган 11 тожик фуқаросига 50 минг сомдан жарима солинди. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят судидан билдиришди.
Маълумотга кўра, мазкур фуқаролар шаҳардаги кўмир конларининг бирида ноқонуний меҳнат қилиб юрган. Улар МХДҚ тарафидан 13-майда қўлга олинган. Қўлга олинганлар Тожикистоннинг Соғди вилоятининг турғунлари.
Лайлак туман суди 11 кишини «Давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш» моддаси билан айбдор деб топти. Уларнинг ҳар бирига 50 минг сомдан жарима солиниб, қамоқдан бўшатилишди.
Ўтган йили 39 қирғиз фуқароси Тожикистоннинг Соғди вилоятида чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича судланган. Уларнинг айримлари чегара жанжалларига қатнашган деб айбланган.
Жорий йилнинг бошида Тожикистоннинг чегарасини «ноқонуний ўтишда» айбланиб икки йила судланган 68 ёшдаги Кудайберди Бекмуратов қўшни ўлканинг қамоғида вафот этган. Элчилик марҳумнинг ўлимини холис, адолатли тергов учун Тожикистоннинг ТИВига нота жўнатган.
Ўтган йили чегарадаги энг йирик қуролли жанжалдан кейин Қирғизистон Тожикистон билан чегарасини бир томонлама ёпган. Жанжалда 36 қирғиз фуқароси ҳалок бўлган.
Президент Садир Жапаров 15-апрелда қирғиз-тожик чегарасининг 664 километри аниқланиб бўлганини айтиб, қолган 308 километрини «тинчлик бўлса барини икки томонлама манфаатни ҳисобга олиш билан ҳал қилиб оламиз» деган.
Тожикистоннинг президенти Эмомали Рахмон 17-апрелда Исфара шаҳрининг турғунлари билан учрашвда чегаранинг 663,7 километри келишганини тасдиқлаб, қирғиз-тожик чегарасидаги масалаларни диолог орқали эртароқ ҳал қилинишидан «манфаатдор эканини» айтган.