Соғлиқни сақлаш вазирининг ходимлари давлатга 4,5 млн сомлик зарар келтиришган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматидан хабар қилишди.
Маълумотга кўра, 2021-йилнинг май ойидан ноябригача олти ой ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий госпитал ходимлари хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда, қонунни бузиш орқали иммун-супрессид препаратларни сотиб олиш бўйича тендер ўтказишган. Тиббиёт ходимлари танлов натижасини уч марта асоссиз инкор қилишган.
Шундан сўнг, матбуот хизмат хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Миллий госпитал ходимлари 2021-йил ноябрида «Ю.Х.» хусусий компаниясидан 41 млн сомга қимматбаҳо дори воситаларини сотиб олишган. Прокуратурадан таъкидлашганидай, мазкур ҳаракатлар натижасида давлатга 4 млн 508 минг сом зиён келтирилган.
Мазкур факт бўйича «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш» моддалари асосида жиноий иш қўзғалди.
Вазирликнинг коррупцияда гумонланган ходимлари
Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 2-июнда «коррупция»да гумонланиб қўлга олинган. Бош прокуратура расмийга нисбатан еттита жиноий ишини қўзғагани аниқ.
Назорат органи маълумотига кўра, бир жиноий иш «Коррупция» моддаси бўйича, иккитаси «таҳдид қилиш билан пора олиш», тўрттаси «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган.
Вазир билан бирга бир вақтда Соғлиқни сақлаш вазирининг яна уч нафар ходими қўлга олинган. Улар COVID-19га қарши вакциналарни сотиб олишдаги коррупцияда гумонланиб, Бейшеналивга нисбатан қўзғалган ишларнинг бири бўйича “фигурант” қатори ўтишмоқда.
Бош прокуратура Бейшеналиев коррупцияга ва COVID-19га қарши курашиш учун вакцина сотиб олишда давлат бюджетига 1,5 млрд сом зарар етказганликда гумонланаётганини билдирган.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 2020-йил декабридан 2021-йилнинг сентябригача Қирғизистонга Россия, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон ва бир қатор халқаро ташкилотларнинг инсонпарварлик ёрдами қатори 451 минг 560 доза вакцина берилиши келишилгани айтилган.
Бундан ташқари, Хитой ва Россиядан қўшимча 6 млн дозадан ортиқ вакцинани бепул олиш гаплашилган.
«Вазир Алимкадир Бейшеналиевнинг шахсий топшириғи билан 2021-йил апрель, июнь, июль ва сентябрь ойларида чет эллик хусусий компаниялардан 1 млрд. 581 млн. 474 минг 315 сомлик 2 млн. 460 минг доза вакцина асоссиз сотиб олинган. Мазкур маблағлар оффшор ҳудудга ўтказилгани аниқ бўлган», — деб айтилган Бош прокуратура маълумотида.
4-июнда Октябрь туман суди соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ ўринбосари Улук-Бек Бектурганов билан Республика иммунопрофиликтика маркази бошлиғи Гулбара Ишенаписовани тергов муддати якунлангунга қадар МХДҚнинг ТИЗОсига киритган. Суд эса Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бўлими бошлиғин Султан Сатарбековни уй қамоғига чиқарган.
Вазир Бейшеналиев ўзи бир ойга МХДҚнинг вақтинчалик ушлаб турувчи жойига киритилган. Ўша куни президент Садир Жапаров Алимқадир Бейшеналиевни соғлиқни сақлаш вазири хизматидан вақтинча четлатган.