Бейшеналиевнинг иши: Марипов билан Новиков сўроққа олиниши мумкин

322

Собиқ премьер-министр Улукбек Марипов билан экс-вице-премьер Артём Новиков вакцина сотиб олиш жиноий иши бўйича сўроққа олиниши мумкин. Бу ҳақда хизматидан вақтинча четлатилган соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевнинг эҳтиёт чораси кўрилган Октябрь туман судининг йиғинида маълум бўлди.

Прокурор қўзғалган жиноят ишининг асносида Новиков билан Мариповга ҳуқуқий баҳо берилишини билдирди. Аммо прокуратуранинг терговчиси бунга қадар улар сўроққа олинганми-йўқми айтганини маълум қилгани йўқ.

Бош прокуратурадан 24.kg нашрига Марипов ва Новиков коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш бўйича жиноят ишида ҳозирча фигурант эмаслигини билдиришди.

«[...] Аммо агарда терговчида ишнинг давомида кимнидир сўроққа олиш зарурати туғилса, у кшрсатилган одамларни чақиришга ёки вазиятни аниқлаш учун учраштириш ўтказишга ҳақли», — дейишди назорат органидан.

Улукбек Марипов ҳозирги вақтда Қирғизистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси.  Артём Новиков эса Қирғиз-Рус тараққиёт фонди бошқармасининг етакчиси.

Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев 2-июнда «коррупцияда» гумонланиб қўлга олинган. Бош прокуратура амалдорга нисбатан етти жиноят иши қўзғагани маълум.

Кейинчалик, 4-июнда президент Садир Жапаров Алимқадир Бейшеналиевни соғлиқни сақлаш вазири хизматидан вақтинча четлатиб, Жаркинбек Касимбековни вазирнинг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлаган.

Бишкекнинг Октябрь туман суди Бейшеналиевни бир ойга МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизган.

Назорат органининг маълумотига кўра, бир жиноят иши «Коррупция» моддаси бўйича, иккиси «Пора талаб қилиш», тўрттаси «Лавозимини суиистеъмол қилиш» ҳамда «Қасддан манфаатсиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган.

Бейшеналиев коррупцияга ва COVID-19га қарши курашиш учун вакцина сотиб олишда давлат бюджетига 1,5 млрд сом зарар етказганликда гумонланмоқда. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2020-йилнинг декабридан 2021-йилнинг сентябрига қадар Қирғизистонга Россия, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон ва бир қатор халқаро ташкилотлардан гуманитар ёрдам қатори 451 минг 560 доза вакцина берилишига келишилгани айтилган.

«Мазкур маблағлар оффшор ҳудудга ўтказилгани маълум бўлган», — деб айтилган Бош прокуратуранинг маълумотида.