4-июнда президент Садир Жапаров Баткен вилоятининг Булоқбоши чегара ҳудудидаги отишмада ярадор бўлган чегарачилардан хабар олди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.
«Давлат раҳбари аскарлар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳол-аҳволини сўраб, тез орада соғайиб кетишини тилади», — деб айтилади билдирувда.
Президентнинг матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ҳарбийлар Миллий госпиталда тиббий ёрдам олиб, барча зарурий ташҳис тадқиқлари ўтказилди. Ҳозирда улар шифокорларнинг тиғиз назоратида экани айтилди.
4-июнда эрта билан қирғиз-тожик чегарасидаги отишмада ярадор бўлган икки ҳарбий Бишкекка олиб келинган. Чегарачилар керакли ёрдам олиш учун касалхонага ётқизилгани айтилган.
Чегарадаги отишма
Баткен туманидаги қирғиз-тожик чегарасида 3-июнда отишма қайд этилган. Бунинг оқибатида Қирғизистоннинг икки ҳарбийси жароҳат олгани айтилган.
Маълумотга кўра, туманнинг Булоқбоши ҳудудида тожик аскарлари Қирғизистоннинг чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Улар қирғиз чегарачиларнинг ҳудуддан чиқиб кетиш талабига бўйсунмай ўқ чиқарган.
Шу сабабли икки томонлама отишма қайд этилиб, «тожик томон миномётларни қўллангани» айилган.
Маълумотга кўра, соат 14:07да отишмани тўхтатиш бўйича буйруқ берилганига қарамай, тожик томоннинг позицияларини соат 14:15га қадар отишни давом эттирган.
Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида воқеа жойига Чегара хизматининг Боткен вилояти бўйича бошқарманинг етакчиси Қиялбек Толонбаев ҳамда чегара отрядининг командири Рустам Миршакиров борган.
4-июнда МХДҚнинг Чегара хизмати ҳозирда қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор эканини билдиришди.