Бишкекда назорат-касса машиналарига қарши акция бўлиб ўтди

396

Бишкекда президент маъмурияти ва вазирлар маҳкамаси биноси олдида назорат-касса аппаратларидан (НКМ) фойдаланишга қарши тадбиркорларнинг митинги бўлиб ўтди.

Чуй вилоятининг турли туманлари, шунингдек, Бишкекдан юзга яқин савдо расталари ва кичик дўконлар эгалари норозилик билдириш учун чиқишган.

Митинг иштирокчилари икки талаби борлигини маълум қилишган: назорат-касса машинаси ўрнатиш талабини бекор қилиш ва ҳисоб-фактурани етказиб беришни бекор қилиш.

“Биз патент тизими бўйича ишлашни давом эттирмоқчимиз, чунки товар якуний истеъмолчига етгунча ҳисоб-фактура уч марта қайтарилади. Бундай янгиликни киритишдан олдин тадбиркорлар билан маслаҳатлашса бўларди, чунки бу тизим коррупцияни янада кўпайтиради”, - дейди намойишчилар.

Намойишчилар расмийлар билан гаплашишни истамай, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг уларнинг олдига чиқишини талаб қилган.

Назорат-касса машинаси

Президент Садир Жапаров 6-декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаш, зарарли солиқ ва божхона иқлимини тузиш ҳақидаги» фармонни имзолаган. Фармон йиллик даромади 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларни солиқдан озод қилган. Бироқ фармонга мувофиқ, улар НКМдан фойдаланишга мажбур.

22-декабр куни Таатан бозорининг ўнлаб савдогарлари касса аппаратларининг жорий этилишига қарши митингга чиқишган. Улар аввалгидек патент асосида ишлашни давом эттириш истагини билдиришган. Савдогарларнинг сўзларига кўра, смартфонлардаги онлайн касса аппаратлари яхши ишламаяпти.

Тўқмоқлик тадбиркорлар бозорда электр эенергияси доим ўчиб туришини, агар биргина мижоз квитанцияси йўқ кетса жарима солинишини таъкидлашмоқда. Айрим савдогарлар жарима солина бошлаганини хабар қилишди.

«Биринчи сафар 23 минг сом, иккинчисида 65 минг сом жарима солинади. Уларни тўлашга бизнинг имкониятимиз ҳам, кучимиз ҳам етмайди. Кейин биз ҳозир бу  аппаратларни сотиб олишга тайёр эмасмиз. Бунинг устига ҳозир интернет тизими йўқ, бозорларда қўшимча сарфларни талаб қилади. Шундай муаммоларнинг кўплиги сабаб ҳозирча тайёр эмасмиз деб ҳисоблаймиз. Шу боис НКМ- онлайнни қўллаган ҳукумат аъзоларига мурожаат қиламиз: бизга ҳеч бўлмаганда бир йил вақт беринглар, биз аввалгидек патент тизими билан ишлайверайлик», — деган улар.

23-декабр куни тўқмоқлик хусусий тадбиркорлар ва «Дордой» бозори савдогарлари назорат-касса машиналаридан мажбурий фойдаланишга қарши чиқишди.

27-декабрь куни Кемин ва Кемин тумани тадбиркорлари, шунингдек, Бишкекдаги «Дордой Дийкан» бозори сотувчилари ва бизнес вакиллари ККМга қарши чиқишган.

12-январ куни Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров «Дордой» бозори савдогарлари билан учрашган. Президент Садир Жапаровнинг ўзи эса «Дордой» ва Ўш бозорида бўлган. Кейин савдогарлар билан етарлича тушунтириш ишлари олиб борилмаётганини айтган.

Тадбиркорлар билан учрашувда Ақилбек Жапаров янги солиқлар киритилмаслигига ваъда берган.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари эса бухгалтерия ҳисоби контрабандадан халос бўлишга ёрдам беришини ва ҳамма жойда бўлиши кераклигини тушунтириш мақсадида бозордаги ҳар бир савдогар билан гаплашишга тайёрлигини таъкидлаган.