Садир Жапаров Ширшов билан яширин схема тузмаслигини айтди

347

Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига бу сафар батафсил интервью берди. Унда энергетика тармоғидаги коррупция схемаларининг муаллифи аталган «Дастан транс миллий корпорацияси»нинг собиқ етакчиси Алексей Ширшов ҳақида гап бўлди.

Жапаров Ширшов билан яширин схема тузадиган «Максим (Бакиев) ёёки Айдар (Акаев) эмасман» деб билдирди. Алексей Ширшов Қирғизистоннинг собиқ президентларнинг ўғиллари Максим Бакиве билан Айдар Акаевга давлатнинг энергетика сектори бўйиа маслаҳат бериб тургани маълум.

«Аксинча, кимда-ким у  билан схема тузиб ишлаша бошласа, майли ким бўлмасин бари қамалади. Аввалги давр йўқ», — деб таъкидлади у.

Шунингдек президент Ширшовнинг келиши бўйича норозиликларга ҳам жавоб берди. Ширшовни МХДҚнинг ходимлари 10-майда коррупция шубҳаси билан қўлга олган. Аммо ўша куни уй қамоғига чиқарилган. Кейинчалик президент Садир Жапаров Ширшов билан 6-7 ой аввал учрашганини, у ҳозир тергов билан ҳамкорлик қилиб, Максим Бакиевнинг пулларини мамлакатга қайтариб олишга ёрдам бераётганини билдирган. Президентнинг айтишича, Ширшов қочқин президент ўғлининг 200 млн доллари сақланган банкни топганини айтиб қабул қилишини илтимос қилган.

«Ижтимоий тармоқларда ёзаётган юртдошларимга айтадигани эса, менинг ҳалол ишларимдан ҳеч қачон умидингларни узманглар. Менга бойликнинг кераги йўқ. Бошқаларга ўхшаб президент бўлиб олибоқ уч-тўрт йилдан кейин мультимиллиардер бўлиб олишдан узоқман. Ширшовни қабул қилиб, у билган маълумотларни олаяпманми, демак, қирғиз халқининг манфаати учун, давлат манфаати учун керак», — деди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, бир оз вақтдан кейин батафсил айтиб беришини қўшимча қилди.

Президент шунингдек «бундан кейин қанча ўғирласанг, шуни юз ҳисса қилиб бюджетга тўкиб бериб кейин қутуласан» деб билдирди.

«Албатта, коррупцияни юз фоиз тийиб қўйдик дейишдан узоқман. Биз билмай ёки кўрмай қолган жиноятлар ҳам кўп бўлиши мумкин. Бироқ ҳукумат бошидагилар аввалгидек схема тузиб, порахўрликка, ўғирликка ҳеч қачон аралашмайди», — деб ишонтирди у.

Алексей Ширшов энергетика тармоғидаги «коррупция схемасининг муаллифи» деб аталиб келади. У Максим Бакиевнинг энг яқин дўсти бўлиб ҳисобланади. 2010-йилнинг апрель революциясидан кейин Ширшов мамлакатдан қочиб чиқиб кетган. Унга сиртдан айб қўйилиб, халқаро қидирувга берилган.

Ширшовни электр энергиясинг «ўлик жонларга» ёздириш ва энергетика тармоғидаги тендерларни «ўз кишилари» ютиб чиққан коррупцион схемаларнинг муаллифи деб аташади. «Ширшовнинг коррупцион схемалари» бугунги кунда ҳам ишлаётгани айтиб келинади.