Жапаров: Бакиевларни оқламоқчи бўляпти деган айрим фитначиларга эътиор қилманглар

294

Президент Садир Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида давлатнинг иккинчи қочқин президент Қурманбек Бакиевни «оқлашга» ҳаракат қилаётгани ҳақидаги «миш-мишларга» изоҳ берди.

Жапаров миш-мишларни «айрим фитначилар» тарқатмоқда деб ҳисоблайди.

«Бакиевларни оқламоқчи бўляпти деган айрим фитначиларнинг гапларига эса эътибор қилмай қўяверинглар. Бакиевларни халқ унутганига 12 йил бўлди. Алмазбек Атамбаев билан  Исмаил Исақовгина унута олишмаяпти», — деди президент.

Бакиевлар қайтиб келади деган миш-мишлар

Садир Жапаров ҳокимиятга келиши билан турли сиёсатчилар ва фаоллар ҳукумат тахтдан қулатилган президент Қурманбек Бакиев ва унинг оиласини мамлакатга қайтариб келишни режа қилмоқда ёки буни хоҳлаяпти деб бир неча бор тахмин қилишган. Бундай билдирувларнинг сабабларидан бири бакиевлар кадрларининг ҳукуматга келиши бўлган.

«Ҳозир Бакиевнинг одамлари қайтиб келмоқда. Журналистларни уриб, ўлдирганлар хавфсизлик органларида юқори лавозимларни эгаллаб олишди. Қайси ерни қарама, барча ерда “бакиевчи” кадрлар», — деб айтган собиқ президент Роза Отунбаева 2020-йилнинг ноябрь ойида.

Шу каби билдирувлар энергетика тармоғидаги коррупцион схемаларнинг муаллифи деб айтилган Алексей Ширшовнинг мамлакатга қайтиб келиши билан қайтадан айтила бошлади.

Алексей Ширшов энергетика тармоғидаги «коррупцион схеманинг муаллифи» деб аталиб келади. У Максим Бакиевнинг энг яқин дўсти бўлиб ҳисобланади. 2010-йилдаги апрель революциясидан кейин Ширшов ўлкадан қочиб чиқиб кетган. Унга сиртдан айб қўйилиб, халқаро қидирувга берилган.

Суратда чапдан ўнгга: Алексей Ширшов, Максим Бакиев, ўнг бурчакда — Медет Садиркуловнинг ўлимида гумонланган Санжар Сапарбеков.

2022-йилнинг 10-майида МХДҚ Ширшовни коррупция шубҳаси билан қўлга олган, аммо ўша куннинг ўзида МХДҚнинг илтимоси билан у уй қамоғига чиқарилган. Бу жамоатчиликда норозиликларни пайдо қилган, «Бирлашган демократик ҳаракат» эса «Бакиевларни қайтариш ҳаракати бўлмоқда» деб билдирган.

Мухолифатнинг билдирувига қадар Садир Жапаров Ширшовга нисбатан ҳеч қандай жиноят иши қўзғалмаган, қидирув эълон қилинмаган деб билдирган. Ба баёнотни Муваққа ҳукуматнинг собиқ аъзоси  Азимбек Бекназаров инкор қилиб, Ширшовга нисбатан бир неча жиноят ишлари қўзғалганини айтиб чиққан.

«Менинг тўлиқ ёдимда йўқ, аммо Ширшовга қарши камида тўрт-беш жиноят иши қўзғалган ва ўша ишлар сабаб халқаро қидирувда бўлган», — деган Бекназаров.

Президентнинг матбуот хизматидан эса «президентнинг ҳам, Азимбек Бекназаровнинг ҳам айтганлари тўғри бўлиб чиққанини» билдиришган.

«Кўрсак, Ширшовга қўзғалган ишлар бўлган экан. Аммо 2015-2019-йиллари жарима тўлаб, оқланиб чиқибди [...] 2021-йили ҳеч қандай қидирувда бўлмаган ва бошқа жиноят ишлари қўзғалмабди. Шунинг учун президент қабул қилган», — деб ёзди Султанбаев Фейсбук саҳифасига.

Бакиевнинг президентлиги

Қурманбек Бакиев 2005-йили Асқар Ақаев тахтдан қулагандан кейин, март революциясининг оқибатида ҳокимиятга келган.

2010-йили 7-апрелда халқ қўзғалони натижасида 80дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, Қурманбек Бакиев бош бўлган ҳукумат қулатилган. Уларнинг ўрнига ҳукуматга Роза Отумбаева бошқарган Муваққат ҳукумат келган. Бакиев оиласи билан Белорусга қочган. Собиқ президент у ерда ҳозиргача оиласи билан яшаб, Белоруснинг фуқаролигини ҳам олган.

Қурманбек Бакиевнинг Белорус фуқароси эканини далиллаган паспорти. Қочқин президентнинг шахсий маълуомтлари хаккерлар ҳужумидан кейин ошкор бўлган.

2016-йили суд Бакиевни 7-апрель воқеалари ва яна бошқа жиноятлари учун сиртдан 30 йилга эркидан ажратган. Шунингдек Бакиевнинг оила аъзолари ҳам турли муддатларга сиртдан кесилишган.

Қурманбек Бакиевнинг даврида ҳозирги президент Садир Жапаров унинг маслаҳатчиси ва коррупция билан курашиш комиссари бўлиб турган. У коррупциянинг олдини олиш агентлиги бошқарган — бироқ Бакиев давлатни бошқариб турган вақт унинг ўғли Максим Бакиевнинг рейдерлик ҳаракатлари, авторитаризм, журналистларни ўлдириш ҳамда таҳдидлар билан танилган.