Фаол Адилет Балтабай оммавий тартибсизлик иши бўйича қўлга олингани айтилди

386

Бишкекда Next TV каналининг штатдан ташқари мухбири, фаол Адилет Балтабаев оммавий тартибсизлик иши бўйича қўлга олинди. Бу ҳақда Биринчи май туман ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

«Биринчи май туман ИИБи “Оммавий тартибсизлик” моддаси бўйича қўзғалган жиноят ишини тергов қилмоқда. Милиция ходимлари Адилет Балтабаевни ушлаб, Биринчи ай туман милициясининг тергов хизматига етказишди», — деб билдиришди туман ИИБдан.

Шу билан бирга, ҳозирда тергов ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилишди.

Фаол 30-майда жонли эфирга чиқаётганда ушланди. У ўша вақтда назорат-касса аппарат ўрнатишга қарши норозилик акция ўтаётган Ҳукумат уйи томонга йўл олган. Ўша вақтда фуқаролик кийимидаги икки киши келиб учрашган, бири ўзининг Биринчи май туман ИИБнинг ходими деб таништирган. Бироқ исмларини айтишмаган.

Биринчи май туман ИИБнинг ходимлари фаолни бунга қадар ҳам қўлга олишган. Апрелнинг бошида милициянинг матбуот хизматидан жиноят иш асосида Балтабаев туман ИИБга олиб келинган деб билдиришган. Аммо ҳуқуқ тартибот органлари қайси жиноят иши эканини ошкор қилмаган.

Next TV телеканалининг эгаси Равшан Жээнбеков «Клооп»га Адилет Балтабаев охирги икки ойдан бери мухбир бўлиб ишлаётганини айтди.

«Уни ҳукуматни босиб олишга чақириқ қилишда айблашаётган экан. Ҳозирги вақтда гувоҳ қатори тергов қилинмоқда. МХДҚнинг топшириғи билан сўроққа олишаётганини айтишди. Тушдан кейин қайта Биринчи май туман ИИБга сўроққа боради», — деб айтиб берди Равшан Жээнбеков.

Жээнбеков фаол Балтабаевнинг Фейсбукдаги шахсий постлари ҳам сўроққа чақиришга сабаб бўлганини қўшимча қилди.

Балтабаев ижтимоий тармоқдаги постида сўз эркинлигига бўлган босим, Ер уй олтин кони ҳақида, Қирғизистондаги НКМга ва қиморхоналарга, президентлик резиденциясининг қурилишига қарши чиққан ва журналист Болот Темировни ҳимоя қилиб келган.