Бишкекда нотаниш қизга қўл кўтарган киши тилхат асосида бўшатилди

328

Бишкекнинг Октябрь туман милицияси қизга қўлга кўтаришга гумонланган кишини қўлга олиб, аммо кейин экспертизанинг натижаси чиққунга қадар деган сабаб билан бўшатди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ИИББнинг матбуот хизматига таяниб «Кабар» агентлиги ёзди.

Аввалроқ Бишкекнинг турғуни унга 12-кичик тумандаги супермаркетларнинг бирида номаълум шахс куч қўлланганини айтиб чиққан. Жабрланган қизнинг айтишича, қўл кўтарган одам ўғирликка ҳам ҳаракат қилган.

«Менинг қўлимда [банк] картасидан бошқа ҳеч нарса йўқ эди, буни кўриб у юзимга кучининг борича яна бир марта урди. Мен гандираклаб, йиқилиб қолай дедим, юзимни босиб олиб йиғлаб, тўхташини илтимос қилдим, у мени ўлдираман деб қўрқитди. Шундан кейин мени етказган таксининг ҳайдовчиси юугуриб келиб, уни тинчлантиришга ҳаракат қилди. Бутун танам қалтираб, ёрдам сўрашга ҳам кучим етмай қолди», — деб ёзди у, ўша куни милицияга мурожаат қилганини қўшимча қилиб.

Октябрь туман ИИБдан бу факт маълумотни рўйхатга олиш журналига ёзилиб, терговгача текширув ишлари бошланган ва олган жароҳатининг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экпертиза тайинланганини билдиришди.

Милиция ходимлари жиноятга гумондор қатори 1982-йили туғилган одам қўлга олинганини, «тегишли тергов амаллари ўтказилгандан кейин», экспертизанинг хулосаси тайёр бўлгунга қадар, тил хат асосида бўшатилганини таъкидлашди.