Ўш: Фаоллар марказий майдонда казинога қарши акция ўтказади

Сурат: Алманбет Абилқасим уулу

Бугун, 30-майда, Ўш шаҳрининг фаоллари «Қирғизистон казинога қарши» акциясини ўтказади. Бу ҳақда маҳаллий фаол Алманбет Абилқасим ўғли билдирди.

Унинг айтишича, акция соат 14:00да марказий майдонда ўтади. Казино ва қимор ўйинларига қарши чиққан турли тармоқдаги «150 нафарга яқин одамнинг келиши кутилмоқда».

«Ўш шаҳар ИИБга ва мэрияга менинг номимдан митинг ҳақида билдирув ҳамда хавфсизликни сақлаш бўйича илтимос юборилди», — деди фаол.

Шаҳар ИИБнинг матбуот котиби Абсатар Тавакалов милициянинг митинг ҳақида хабари бор эканини айтди. Шунингдек ходимлар «жамоат хавфсизлигини сақлайди» деб ваъда қилди.

12-майда Абилқасим ўғли шаҳарда шу каби акция уюштирган. Унга 10га яқин одам қатнашиб, казиноларнинг очилишига қарши фикрларини билдирган.

16-майда эса Оқ уйнинг олдида фаоллар қиморхоналарни очишга қарши митинг ўтказишган. Унда ўнлаган одам кўнгил очар залларни очишнинг салбий томонлари ва оқибатларига тўхталишган.

Жогорку Кенешнинг 11-майдаги йиғинида депутатлар ўйин автоматлари ва букмекер залларини очишга йўл берувчи «Кўнгил очар ўйинлари иши» ҳақида қонун лойиҳасини муҳокама қилиб, биринчи ўқишда мақуллашган. Йиғинга расмий турда 69 депутат қайд этилган. Лойиҳани қабул қилишда уларнинг 56 нафари «мақул», 13 нафари эса «қарши» овоз беришган.

Қирғизистонда казино очиш ташаббуси

2021-йили президент Садир Жапаров Қирғизистонда қиморхоналарни очиш ташаббучини қўллаган. Шундан кейин ташаббусни вазирлар маҳкамасининг бошчиси ҳам қўллаган.

2021-йилнинг 27-апрелида президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча ҳудудларида — йирик шаҳарлар ва вилоят марказларига казино очиш ташаббуси билан чиққан. Ўша вақтда Жапаров қимор ўйинлари бюджетга «миллиардлаган» даромад олиб келишини таъкидлаган, вазирлар маҳкамаси ҳар бир ўйин столи учунгина солиқ солмасдан, казион фаолиятини олиб бориш учун 1- 1,5 млн долларга лицензия сотишини қўшимча қилган.

Иқтисод ва тижорат вазирлиги «Кўнгил очар ўйинлар ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 28-мартда жамоатчилик муҳокамасига олиб чиққан. Унга кўра, ведомство казино, тотализатор, букмекер контораси ва залларнинг, шунингдек ўйин автоматларининг фаолиятини қайтадан қонунийлаштиришни истайди.

Иқтисод вазирлиги мазкур қонун лойиҳасини «шошилинч» қатори — навбатдан ташқари тартибда дарҳолд уч ўқишда кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Агарда қонун лойиҳаси қабул қилинса, Қирғизистоннинг, шунингдек ҳаракатга лаёқатсиз ёки 21 ёшга тўлмаган фуқаролар қиморхонларнинг мижози бўла олмайди.

Вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров 2001-йили давлат бюджетига казино ва қимор ўйинларининг фаолиятидан 360 миллион сом тушганини, бу сафар мазкур маблағ тўрт баробар кўп бўлиши кутилаётганини айтган.