ИИВ «милиционерлар эркак кишининг 15 ёшдаги қизга жинсий аъзосини кўрсатиш факти бўйича жиноят ишини очишдаг бош тортиб, аксинча масхара қилган» деган маълумотнинг тафсилотларини суриштиради. Бу ҳақда парламентнинг 26-майдаги йиғинида маълум бўлди.
Йиғинда депутат Дастан Бекешев «қизни масхара қилган» милиция ходимларига нисбатан чора кўрилганига қизиқди.
«Мана Петровка қишлоғида бўлган воқеани яхши биласиз. Дўконда ўтирган 15 ёшдаги қизга жинсий аъзосини кўргазган кишига милиция “Э, ҳеч нарса бўлмайди” деб кулиб, ишни қўзғамаган. Сизнинг фикрингизча бу тўғрими ёки тўғри эмасми? Онаси милиция “сизнинг қизинг катта бўлди деб айтиб, масхара қилишди” деб билдирмоқда. Уларни ишдан кетказиш керак», — деди депутат.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари Эркебек Аширходжаев депутатнинг саволига жавоб бериб, бу маълумот бўйича хизмат текшируви ўтказилади деган.
«Агар онасининг айтганлари тасдиқланса, қонун доирасида чора кўрамиз», — деди вазирнинг ўринбосари.
Нима бўлган эди?
24-майда Чуй вилоятининг Москва туманига қарашли Петровка қишлоғида дўконда савдо қилган 15 ёшдаги қизга жинсий аъзосини кўрсатга киши уй қамоғига чиқарилгани маълум бўлган. Воқеа ҳақида қизнинг опаси айтиб чиқиб, савдо дўконидаги кузатув камераларига ёзилиб қолган видеони эълон қилган.
«Синглим ўша куни бувимнинг ўрнига чиққан. Дўконга эркак киши кириб, шимидан жинсий аъзосини чиқариб кўрсатган […] Шундан кейин синглим кўзига ёш олиб, уйга югуриб кириб, бўлган воқеани айтиб берган», — деган у.
Бу воқеадан кейин қизнинг онаси зудлик билан милиция чақирган. Аммо у ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари воқеани эшитганда, «ошкор масхара қилишганини» айтган.
«“Хавфли ҳеч нарса бўлмабди, нима учун бундай майда-чуйда нарсаларга овора қиласизлар” деб кетиб қолишган. Милициянинг терговчиси Азамат Эгембердиев эди», — деган қизнинг опаси.
Милициянинг бундай ҳаракатидан кейин ўспирим қизнинг ота-онаси гумонланувчининг суратини чиқариб олиб, мустақил қидира бошлашган. Улар у киши қишлоққа яқиндагина келганини ва дўконга яқин ерда яшашини аниқлашган.
Милиция бу факт бўйича «16 ёшга чимаган шахсга нисбатан жинсий одобсиз қилиқларни қилиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, 14-апрелда гумонланувчи қатори Ўш вилоятининг 35 ёшдаги турғунини қўлга олган.
Гумонланувчи тергов вақтида ва эҳтиёт чорасини аниқлашда у айбини қисман тан олган. Шунга қарамай тергов судьяси А.Аскарбеков гумонланувчининг яшаган еридан ижобий сифатлар айтилганини, унинг уч боласи бор эканини ҳисобга олиб, уни қамоққа олишдан бош тортган.
Кейинчалик 29-апрелдан бошлаб ишни Москва туман прокуратураси тергов қилиб, материалларни судга ўтказиб бергани айтилган.
2021-йили 417 нафар бола зўравонликка учраганини билдирган. Уларнинг 118 нафари жинсий зўравонликка дуч келган.