Евросиё тараққиёт банки агросаноатни қўллашга 8 млн доллар беради

273

Евросиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Қирғизистонда агросаноат комплексини қўллаш учун 8 млн доллар ажратади. Мазкур банк Бишкекда ўтган Евросиё иқтисодий форумнинг доирасида «Айыл банк» билан ҳадли* келишувга қўл қўйди.

*Ҳадли кредит линияси — бу маълум бир муддатнинг ичида бир келишув асносида товарларни етказиш ҳақини тўлаш учун берилувчи кредит.

Евросиё тараққиёт банкидан таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади — Қирғизистонда агросаноат комплексини ривожлантириш. Шунингдек зайимчига мақсадли янгиланувчи кредит линияси берилиши хабар қилинди.

*Янгиланувчи кредит линияси — бу қўшимча сўзлашувларсиз маълум бир ўлчовда, шунингдек маълум кредит ажратиш муддати ичида берилувчи ҳамда тўланувчи кредит.

«Агросаноат сектори Қирғизистоннинг иқтисодида жиддий ролни ўйнайди ҳамда ЕОИИга аъзо давлатларнинг ўртасида янги савдо алоқаларини, шунингдек товарларни етказиш алоқаларини қуришда катта эскпорт имкониятларига эга», — деб билдиришди ЕОИИдан.

ЕОТБ лойиҳа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, қишлоқ хўжалиги продукциясини қайта ишлатувчи ишхоналарга ҳам қўллов кўрсатади деб умид қилади.

ЕОТБ «Айыл Банк»ка биринчи марта кредит бераётгани йўқ. У 2014, 2017 ва 2018-йиллари Қирғизистондаги кичик ва ўрта бизнесни қўллаш дастури доирасида «Айыл Банк»ка умумий 20 млн долларлик кредит берган.

Бироқ «Айыл Банк»даги маблағ очиқ-ойдин бўлиштирилмайди. 2021-йилнинг 29-ноябрида МХДҚ «Айыл Банк»да айрим компанияларга мулклари гаровга олинган ҳолда йирик кредитлар мақсадсиз берилганини аниқлаган. Айни вақтда мулкнинг ўзи сотиб бўлмайдиган бўлган. Қўмита «Коррупция» моддаси бўйича судгача тергов бошлаган.

МХДҚ давлат банкларидаги текширувларни президент Садир Жапаров 26-ноябрда Хавфсизлик кенгашининг йиғинида деҳқонлар учун мўлжалланган имтиёзли кредитлар бошқа шахсларга берилганини айтган кейин бошланган. Унинг айтишича, баҳорда мамлакатни кезганда унга деҳқонар унга ер ҳайдашга пул, техника, уруғ ҳамда ёқилғи мойи йўқлигини айтишган.

Шундан кейин президент Ҳисоб палатасига давлат банкларини ревизия, аудит қилиб, нима сабабдан деҳқонларга берилган, имтиёзли кредитлар етмаётганини аниқлашни топширган.

Ўшанда деҳқонларга дейилган имтиёзли кредитларнинг 97%и депутатлар ва вазирларга берилаётгани аниқланган.