Эдил Байсалов: Ўқувчи ўқитувчи билан гап талашмаслиги керак

249

Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов ўқитувчи билан айтишган ўқувчиларни мактабдан чиқариб юбориб, муаммони ҳал қилса бўлади деб ҳисоблайди. Бу фикрни у «Кактус» нашрига Сузоқдаги ўқувчи қизнинг калтакланиши бўйича изоҳ бераётган айтди.

«Бу албатта [мактабдан чиқариш] охирги чора. Буироқ ўқувчилар билан гап талашмаслик керак. Бу темир қоида. Ўқитувчи ким учундир ўзини исботлаб оқланмаслиги керак. Мактабла ўқитувчининг обрўси юқори бўлиши керак. Унинг обрўси шубҳа туғдиришига йўл қўймаймиз», — деб билдирди Байсалов.

Байсалов ўқитувчи ўқувчига қўл кўтаргандан қандай воқеа бўлса ҳам танқид қилишини айтади. Аммо Сузоқдаги воқеани «педогогик фарқли ҳолат» деб атади.

«Ўқитувчи ҳам  [зўравонликка] йўл бермаслиги кераклигини доимо тушуниши керак. Ўқитувчи ўзи кечирим сўради, мумкин бўлмаган нарсани қилганини тушунди», — деди у.

Байсалов сдарс вақтида шундай жанжал чиқса «ўқитувчини ҳимоя қилиб, уни дарсдан чалғитмаслик керак» деб билдирди. Унинг фикрича «ўқитувчининг обрўси дахлсиз бўлиши лозим».

«Агар ўқитувчи ўқувчини бошқара олмаганини, агрессив эканини ва унинг обрўсига путур етказаётганини кўрса — бу ўқитувчининг муаммоси бўлмаслиги керак. Ўқитувчи ўша заҳоти болани коридорга олиб чиқиб директорни чақириш керак. У ўқувчини ўзига келтираман деб шахсий масалага ўтиши ёки қўл кўтариши керак эмас. Бу ота-оналар билан мактаб раҳбариятининг масаласи», — деб ҳисоблайди Байсалов.

Байсаловнинг айтишича, бундан кейин ўқувчи билан бўлган масалани мактаб раҳбарияти ҳал қилиши керак. Унинг фикрича, улар боланинг ота-онаси ёки қаровчисини чақириб чораларни кўриши зарур ёки болани мактабдан чиқаришгача бориши керак.

Сузоқдаги ўқувчининг калтакланиши

25-майда Сузоқдаги №1 Жоомарт Боконбаев номидаги мактабда 7-синфнинг ўқувчиси ўқитувчи тарафидан калтаклангани маълум бўлган. Фейсбукда ўқитувчи билан ўқувчи қиз тортишиб кетиб, шундан кейин ўқитувчи қизни калтаклагани бўйича видеолар тарқаган.

Мазкур факт бўйича махсус комиссия тузилиб, Жалолобод вилоят ИИБи текширувни бошлаган. Ўқувчи қиз касалхонага ётқизилган.

Таълим ваъзири Алмазбек Бейшеналиев «қандай ҳолат бўлмасин ўқитувчи ўқувчига қўл кўтармаслиги керак эди» деб билдирган. Омбудсмен Атир Абдрахматова эса ўқитувчи ва мактаб директори «жавобга тортилиши керак» деб айтган.

Кейинчалик воқеа бўйича ўқувчи қиз, унинг онаси ва ўқитувчи изоҳ берган. Ўқитувчининг қиўи ва ўқувчи бир синфда ўқигани маълум бўлган.

Ўқувчи «ўқитувчининг қизи менга сўкинди», «унга жавоб қайтарганда ўқитувчи мени уришди» деб билдирган. Ўқитувчи ўқувчиси билан шу сабаб тортишиб кетганини тан олиб, «тарбияга чақирдим» деб айтган.

Жабрланувчи қизнинг онаси эса ўқитувчининг устидан шикоят ёзмаганини, аммо бу ҳаракатидан норози бўлганини таъкидлаган.

27-майда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи даволанишдан кейин ишни давом эттириши маълум бўлди. Унинг ишдан кетиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилмаган.