«Акнет»да бир неча Россия телеканаллари кўрсатилмай қолди

298

Россиянинг «Россия Культура», «Россия 24» ва «Звезда» телеканаллари Қирғизистоннинг «Акнет» кабел провайдерида бир неча кундан бери кўрсатилмаяпти. Мазкур телеканалнинг бари Россиянинг давлат теле ва ридиодастур компаниясига қарашли.

Компаниянинг ўзижа буни бир қатор мамлакатарда жами Россия телеканалларнинг намойишини чекловчи қонунлар қабул қилингани билан тушунтиришди.

«Шу сабабли халқаро спутникларда Россиянинг давлат телеканалларини кўрсатиш бир томонлама тўсилган. Шу боис “Россия Культура”, “Россия 24” ва “Звезда” телеканалларининг намойиши вақтинча тўхтатилган», — деб айтилади «Акнет»нинг баёнотида.

Компаниядан сигнални барқарор қилиб бериш учун резерв беришни уюштириш бўйича ишлар олиб борилаётганини билдиришди.

«Телеканалнинг операторлори тарафидан бошланган ишлар тугаши билан кўрсатиш бизнинг тармоқда ишлайди», — деб қўшимча қилишди «Акнет»дан.

24-майда Қозоғистоннинг «Телекарта» спутник оператори ҳам санкциялар сабаб «Россия 1», «Россия 24» ва «Звезда» телеканалларини кўрсатишни тўхтатгани маълум бўлган. Компания буни бир қатор давлатларда Россиянинг давлат телеканалларини кўрсатиш тақиқлангани билан тушунтирилган.

«Телекарта» резерв намойишнинг йўлга қўйиш иши деярлик тугаб қолганини, рус каналлари «яқин орада» қайтадан кўрсатила бошлашини билдирган.

Россия ҳарбийлари Украинага ҳужум қилиб, уруш бошлагандан кейин Россияга нисбатан ўлчовсиз сондаги санкциялар киргизилган. Шу билан бирга бир қатор давлатлар ҳудудида рус каналларнинг намойиши тақиқланган.

Масалан, Russia Today (RT) ҳамда Sputnik («Россия сегодня» медиа гуруҳи) Европа иттифоқининг барча ўлкаларида ҳамда Буюк Британияда тўсиқ қўйилган. Евроиттифоқ, Буюк Британия, Янги Зеландия ҳамда бошқа кўплаган давлатлар Россиянинг давлат телеканаларига, жумладан уларнинг раҳбарияти билан ходимларига санкицяларни ҳам киргизишган.

Қирғизистон «Биринчи канал»нинг («ОРТ») ва «РТР-Планета»нинг теледастурларини кўрсатиш учун ҳақ тўлайди. Ҳозирги келишув 2023-йилгача қабул қилинган.  Депутат Дастан Бекешевнинг айтишича, уларнинг кўрсатувларини олиш учун Қирғизистон 14 млн сом тўлаб бериши керак. Бошқа депутат Нурлан Шакиев жорий йилнинг мартида Россия телеканалларни кўрсатиш учун тўловни олиб ташлашни таклиф қилган.