Муфтият: Бишкекда марказий масжид сурдирилиб, ўрнига янгиси қурилади

281

Бишкекда Москва кўчасида жойлашган марказий масжид сурдирилади. Бу бўйича маълумотни «Клооп»нинг мухбирига Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасидан билдиришди.

Муфтиятдан сурдирилган масжиднинг ўрнига ер остидаги автотураргоҳли янги ва замонавий масжид қуриш режалаштирилаётганини айтиб беришди.

«Бир ойнинг ичида капсула солиниб, бино буздирилади. Эски кичик масжидгина қолади, у ўлканинг тарихий меросига киради. Ёмғир-қор сабаб масжидда бир неча марта таъмир ишлари ўтказилган. Шунингдек жума кунида масжиднинг атрофида тиқин пайдо бўлиб, шаҳарликларга ноқулайлик туғдирган», — деб тушунтиришди муфтиятдан.

Муфтиятдан таъкидланганидек, масжид ҳомийларнинг пулига қурилади.