Альпинистлар Путин чўққисидаги Украинанинг байроғини олиб, ўрнига Қирғизистоннинг байроғини ўрнатишди. Альпинизм федерациясининг бошчиси Эдуард Кубатов Инстагарам саҳифасига чўққидаги қирғиз байроғининг суратини эълон қилди.
«Жуда қийин ва узоқ кун бўлди. Қирғиз Республикасининг байроғини хилпиратдик. Бундан кейин байроғимиз бизнинг барча чўққилармизда бўлади. Бир оз чарчадик, батафсил эртага маълумот бераман», — деб Кубатов пост ёзди.
Аввалроқ альпинистларнинг бири ижтимоий тармоқларга видео эълон қилиб, Қирғизистоннинг Ақсу қапчиғайидаги Путин чўққисига номаълам одамлар Украинанинг байроғини қўйиб кетганини билдирган.
Альпинист 25-майда туман ИИБга чақирилиб, паспортининг суратни олиб қолишганини, ҳамроҳининг эса сўроққа чақиришганини билдирган.
Путин чўққиси ва Украинадаги уруш
Путин чўққиси денгиз даражасидан 4 446 метр баландликда, Бишкекдан унча узоқ бўлмаган Ақсуу қапчиғайида жойлашган.
Чўққига 2011-йили Россиянинг президенти Владимир Путиннинг номи қўйилган.
Оти йўқ чўққига Путин номини бериш 2010-йилнинг декабрида таклиф қилинган. Депутатларнинг таклифи ҳукумат томонидан маъқулланган. Ўша йилнинг 24-декабрида премьер-министр Алмазбек Атамбаев Тянь-Шан чўққиларидан бирига «Владимир Путиннинг чўққиси» деган жуғрофик номни бериш ҳақидаги қонун лойиҳасига қўл қўйган.
2011-йилнинг февралида эса парламент ҳукуматнинг ташаббусини қўллаган.
Рус ҳарбийларининг Украинага тўлиқ кўламдаги ҳужуми вақтида турли давлатларнинг фаоллари Украинани қўллаб акцияларни, митинг ва пикетларни уюштириб келишади.
Фаоллар Бишкекда ҳам митингларга чиқиб, украин ҳалкига қўллов кўрсатиб, урушга қарши фикрларини айтишган. Қирғизистон Россия билан Украина урушида расман бетарафлик позициясида турибди, бу ҳақда давлат ҳукумати ҳам айтиб келади.