Ўшда ҳомийларнинг қўллови билан милициянинг бўлимларига ҳамда жамоат жойларига камералар ўрнатилди

276
Сурат: Ўш ВИИБ

Ўш вилоятининг бир қатор туманларида жамоат жойларига, милициянинг навбат бўлимларига ҳамда вақтинча сақлаш жойларига 105 кузатув камераси ўрнатилди. Бу ҳақда Ўш вилоят ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, видеоназорат камералари Алай, Аравон, Қорасув, Қорақулжа, Новқат, Ўзган, Чонгалай туманларидаги аҳоли зич жойлашган ерларга ҳамда автомобил йўлларида ҳам ўрнатилган.

«Унинг мақсади — жиноятчилик билан курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда қонунийликни сақлаш», — деб тушунтиришди милициядан.

Видеокамералар умумий тизимга уланиб, Ўш вилоят ИИБнинг ва ИИВнинг навбатчи бўлимидаги экранларига уланган. Камералар 24 соат бўйи ишлайди.

Милициядан мазкур лойиҳани туманлардан махсус ҳомийлар қўллаганини блидиришди. Шунингдек бу тадбир бундан кейин ҳам давом этишини қўшимча қилишди.

Аввалроқ Ўш шаҳрида чиқинди кўп тўқилувчи контейнерларнинг ёнига видеокузатув камералари ўрнатилган. Шаҳар етакчилиги бунинг мақсади — чиқиндини ноқонуний ирғитган ва белгиланмаган жойга тўккан фуқаролар билан курашиш деб билдирган.

«Шаҳар тозалигига беэътибор бўлган» турғунларга аввал жарима солинадиган бўлган. Агар турғунлар ҳаракатини такрорлайверса уларнинг сурат-видеолари ижтимоий тармоқларга эълон қилиниб, уларни шарманда қилиш кўзда тутилгани айтилган.

Ўтган йилнинг сентябрида эса «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Ўш шаҳрининг марказий кўчаларига камералар ўрнатилган. У билан бирга одамнинг юзини танувчи камералар ҳам қўйилган.