Ҳужжатга кўра, энди Давлат котиби Миллий анъаналарни сақлаш бўйича миллий дастур ишлаб чиқиши керак – бунинг учун 1 сентябргача муддат берилади. Шунингдек, у тараққиётга жамоатчилик, таълим ва фан, маданият ва барча манфаатдор томонлар вакилларини жалб қилиши керак.
Мазкур дастур диний эътиқодлар ва урф-одат қадриятиларини бир-бирига қарама-қарши қўйилмаслиги керак. Шу билан бирга, анъанавий оилавий қадриятларни тарғиб қилиш устувор вазифа сифатида эътироф этилган.
Фармонда Қирғизистон мусулмонларининг Дин бошқармасига йўналтирилган тавсиялар ҳам бор. Дин бошқармалигига анъанавий ислом қадриятларини ҳамда қирғиз халқининг миллий анъаналарини сақлашда келиб чиқувчи «тушунмовчиликларни бартараф қилиш» тавсия қилинди.
Ошондой эле, аталган программада мамлекеттик тилге жана тарыхый баалуулуктарга өзгөчө көӊүл бурулушу керек. Андан тышкары, ар бир муундун физиологиялык жана психологиялык өзгөчөлүктөрүнө жараша методдорду, талаптарды иштеп чыгуу зарыл
Шунингдек, мазкур дастурда давлат тили ва тарихий қадриятларга “алоҳида эътибор” қаратилиши керак. Бундан ташқари, ҳар бир авлоднинг физиологик-психологик хусусиятларига мос услуб ва талабларни ишлаб чиқиш зарур.
Қирғизистон халқи ассамблеяси, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари кўмагида анъаналарни тарғиб қилиш ва оммалаштириш ишлари амалга оширилади.
Давлат хизматчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва депутатларга урф-одатлар борасида қирғиз халқига ўрнак бўлиш тавсия этилди.