Ўш шаҳрида икки кундан бери сув йўқ. Мэрия сув эртага берилади демоқда

370

Ўш шаҳрида 21-майда тунги соат тахминан  03:30 да қаттиқ ёққан ёмғир сабаб ичимлик сувини бериш тўхтатилган. Шу сабабдан шаҳар турғунлари ижтимоий тармоқларда ҳукуматдан сув беришни талаб қилишмоқда.

Сурат: Жиргал Чоноев Ўш шаҳрининг турғуни

Чунки улар «Ошшаарсууканал» ишхонаси тоза сувни огоҳлантирмай ўчирганини айтиб, сув олиб қўйишга етишмай қолишганини айтишмоқда.

Вице-мэр Сонунбек Жунусбаев эса «Клооп»га тоза сув яна бир кундан кейин берилиши мумкин деб билдирди. Бунинг сабабини сувнинг лойқалиги юқори бўлаётгани билан изоҳлади.

Жунусбаевнинг айтишича, бир литр сувдан 8ғ грамм лой олинмоқда. Норма бўйича кўрсаткич 20га пасайганда сув берилади. Аммо бугун, тушдан кейин ҳожатхона учун 2 соатга берилади деб ишонтирди.

«Ҳозир Ўзғурдан ҳам сел қўзғалди. Шу боис сув яна ўчиши мумикн. Биз шаҳар турғунларига сув етказувчи машиналарнинг сонини яна кўпайтирдик. Кимга сув керак бўлса, биз манзилигиа етказиб берамиз», — дейди вице-мэр.

Шаҳарликлар тоза сувни Навоий боғида оққан булоқдан ташиб келиб, ичишмоқда. Аммо у ерда узун навбат пайдо бўлмоқда.

«Ошшаарсууканал» ишхонаси қаттиқ ёққан ёмғир оқибатида Папан қишлоғидаги жилғалардан келган сел сувлардан Оқбура сойи лойқаланганини билдирди.

Шунингдек, ишхона тоза сув етказиб бериш давом этаётганини, сув етказиш учун шаҳар турғунлари қуйидаги телефон рақамларига алоқага чиқиши мумкинлигини билдиришди: 0559 05 73 07; 0556 15 35 26, 105, 8-11-15,8-11-50.

19-майда Ўш шаҳрининг 30 нафарга яқин яшовчиси тоза сув муаммоси бўйича тинчлик митингига чиқишган. Унда «Миллионлар қаерга кетди?», «Ҳуқуқимизни поймол қилмоқда» деган плакатларни кўтарган митинг иштирокчилари «ҳукумат тоза сув масаласи бўйича лойиҳани шу йили бошласин» деган талабни қўйишган.

Фуқаролик фаоли Мирлан Орозбаев бунга қадар тоза сув муаммосини ҳал қилиш учун қилинган лойиҳани текширишни талаб қилган.

Шунингдек, митингга тўпланганлар «ҳукумат алмашгандан кейин ҳам сув муаммоси ҳал бўлмаяпти» деб президент Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевга мурожаат қилишган эди.

Муаллиф: Айжамал Туголбай қизи