Temirov Live тинтув вақтидаги кадрларни эълон қилди. Темировнинг чўнтагига гиёҳванд моддани ким солган?

302

Temirov Live’нинг журналистлари ҳуқуқ тартибот органлари офисни ва ходимларни қандай қилиб тинтувга олишгани ҳақида янги суриштирувини эълон қилишди.

2022-йилнинг 22-январида милиция Temirov Live’нинг таҳририятига бостириб кириб, асосчи Болот Темировни қўлга олган. Улар журналистдан гиёҳванд модда топилди деб билдиришган. Журналист эса ўзи ва тинтувга гувоҳ бўоган ҳамкасблари пакетга солинган нашани Темировнинг орқа чўнтагига ҳуқуқ тартибот органи ходимлари солиб қўйганини айтишган.

Қўлга олингандан кейин Темиров наркологияга етказилган, пешобидан олинган таҳлилдан гиёҳванд модда топилмаган. Эртасига Темиров ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида бўшатилган.

Тезкор лавҳадан офисдаги қўлга олиш спецназнинг бири зинапояда турган вақтда шаҳар ИИББнинг ходимларига «кечроқ кир» деган буйруғи билан бошланганини кўриш мумкин. Журналистлар гуруҳининг айтишича, буйруқ [Болот Темировнинг] қўлга олинишини тасвирга олувчи милиционерга берилган.

Суриштирувда милиционерлар спецназнинг ҳаракатини тасвирга ололмай қолгани айтилади. Чунки бу вақтда ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари эшикни очолмагандай кўриниб, офиснинг ичида журналистлар ерга ётқизилгандан кейингина кириб боришган.

Журналистлар милиция ходимлари видео тасвирга олинмаган вақтда спецназчи Темировнинг орқа чўнтагига «гиёҳванд моддани солиб қўйган» деб тахмин қилишган. Temirov Live уни шаҳар милициясининг оператив видеога олган ходимига буйруқ берган спецназчи қилганини таъкидлашди.

«Агар кимда-ким бу одамни овозидан ёки бошқа белгиларидан таний олса, биз билан боғланишни илтимос қиламиз», — деб мурожаат қилишган суриштирувчи журналистлар.

Журналистлар операцияни шаҳар ИИББнинг терговчиси эмас, спецназчи ҳамда қора либос кийган, ниқобли яна бир киши бошқарган деб ҳисоблашади. Чунки, улар қўлга олиш вақтида телефон орқали кўрсатма олиб туришган.

«Офиснинг камералари барча ҳатти-ҳаракатни тасвирга олиб турган. Аммо шаҳар ИИББнинг ходимлари видеорегистраторни чиқариб кетишган. Уларнинг экспертлари “жесткий диск”ни яроқсиз деб топшиган. Биз кўриб турганимиздек, видео ёздирувчи аппарат ишлаб турган», — деб айтилган суриштирувда.

Милиционерлар Темиров «чўнтагидагиларни ўзи чиқарсин» деб айтиб, гиёҳванд модда солингандан кейин, бундан кейинги тинтувни Бишкек шаҳрининг Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш хизматининг бошчиси Мухтар Токтогулов бошқарган. У ҳам телефон орқали буйруқ олиб турган.

«Видеоларнинг бирида у ким билан қўнғироқлашганини кўриш мумкин. Телефон экранида Батур СБН С 5 (МХДҚнинг 5-бўлими) деб ёзилиб турганини аниқланган. Болот Темировга айнан ўша МХДҚнинг 5-бўлим рапортининг асосида яна 3 жиноят иши қўзғалган», — деб билдиришди журналистлар.

Темировга қўзғалган жиноят ишлари

Ҳозирда Болот Темировга нисбатан жами тўрт жиноят иши қўзғалган: паспорт ва ҳарбий гувоҳномани ноқонуний олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва гиёҳванд моддаларни тайёрлаш. Жиноят ишларининг бари Temirov Live’нинг журналистлари МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари давлат тендерларида қатнашаётгани ҳақида суриштирувларини эълон қилгандан кейин қўзғалган.

Темиров бу жиноий ишларни журналистларнинг гуруҳи МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевни оиласининг «ишларини» ошкор қилгани учун таъқиб қилиш қатори баҳолаган. Адвокатлар журналистга қарши қўзғалган жиноят ишларини «бутунлай абсурд» деб аташган.

Бунга қадар Инсон ҳақлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси (NHC), Инсон ҳақлари бўйича Хельсинки Фонди (HFHR) ҳамда Фуқаролик ҳуқуқ ҳимоячилари (CRD) суриштирувчи журналист Болот Темировга қўйилган айбларни олишни талаб қилишган.

Ташкилотдагилар мазкур жиноят ишларини «сиёсий» ва «юқори ҳукумат бутоқларидаги коррупция бўйича суриштирувлар учун аниқ ўч олиш» деб ҳисоблашади.