Иссиқкўл вилоятида Ленининг бюсти ўрнатилиш воқеасини махсус комиссия текширади

354
Лениннинг бюсти.

Иссиқкўл вилоятида Жети-Огуз туманининг Қизил-Суу қишлоғидаги мактабнинг ҳовлисига Владимир Лениннинг бюстининг ўрнатиш воқеасининг қонунийлигини аниқлаш учун махсус комиссия тузилади. Бу ҳақда «Клооп»нинг мухбирига давлат раҳбарининг вилоятдаги мухтор вакилининг матбуот хизмати билдирди.

«Комиссия мазкур тадбирнинг қонунийлигини кўриб чиқади. Ўқитувчилар [бюст ўрнатиш] ташаббусини ўзлари илгари сура олиш ҳуқуқи бормиди. Улар бугун ишлай бошлайди», — деб айтишди вилоят администрациядан.

Президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили Алтинбек Сулайманов «Азаттык»қа берган интервьюсида Лениннинг бюстини директор бош бўлган жамоаси ўз ташаббуси билан ўрнатганини билдирди.

«Аслида бюст ўзбилармонлик билан ўрнатилмасгини керак эди. Комиссия тузиб, қарор қабул қиламиз. Кейин шунга яраша иш қиламиз. Бюст қўйилишини ҳеч ким билмаган», — деди Сулайманов.

Леннинг бюсти 19-майда Қизил-Суу қишлоғидаги мактабга ўрнатилган. У байрам тадбири вақтида ўтиб, туман таълим бўлимининг ходимлари, ўқитувчилар, мактаб ўқувчилари ва ота-оналар қатнашган. Кейинчалик ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари бундай ҳаракатларни танқид қилишган.

Туманнинг таълим бўлимининг бошчиси Максат Асанкожоев «Азаттык»қа бюст пионер ҳаракатининг 100 йиллиги муносабати билан қўйилган деб тушунтирган. Мактаб эса 22 йилдан бери Ленин номи билан аталиб келади. У маҳаллий бюджетдан бюст ўрнатишга маблағ бўлинмаганини таъкидлаган.

Жети-Огуз туманига қарашли Қизил-Суу қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Турар Асаналиевнинг айтишича, мактаб ўқитувчилари эски автобазанинг ёнидаги эски бюстни қайта таъмирлаб, мактабнинг ҳовлисига ўрнатиш учун 500 сомдан тўплашган. Бунинг барига жами олти минг сом кетган.

Владимир Ильич Ленин номидаги бутун иттифоқ пионер ташкилоти 1922-йилнинг 19-майида тузилган. Шундан бери 19-май Пионер куни қатори нишонланиб келади.