Жанубий Корея қирғизистонликларни иш билан таъминлашга беш минг квота ажратди

368

Жанубий Корея қирғизистонликларни ишга ўрнаштириш учун Қирғизистонга беш миг квота бўлди. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий тараққиёт ва миграция вазирлигининг матбуот хизматидан хабар қилишди.

Сурат: Меҳнат вазирлиги

Меҳнат вазирлигидан келишувга муассасанинг бошчиси Кудайберген Базарбаев билан Жанубий Кореянинг Инсон ресурсларининг тараққиёт хизматининг президенти У Су Бонг қўл қўйганини билдиришди. Идорадан ҳужжатга президентнинг миграция вазиятини яхшилашга йўналтирилган чораларни кўриш ва чет давлатларда ишлаган қирғизистонликларга имкон тузиш ҳақидаги фармонига кўра қўл қўйилганини таъкидлашди.

Бунга қадар Қирғизистоннинг ҳукумати Буюк Британияда қишлоқ-хўжалик тармоғидаги мавсумий ишларда ишлаш имкониятини тузган шу каби келишувга қўл қўйган. Шунингдек 200га яқин қирғизистонликни Германияга ишга қонуний ўрнаштиришга имконият берувчи Eduviso программаси билан келишувга қўл қўйган.

Фуқароларни ишга ўрнаштириш марказининг маълумотига кўра, чет ўлкада ишлаб юрган қирғиз фуқароларининг расмий сони 1 миллион 118 минг кишини ташкил қилади. Мигрантларнинг асосий қисми Россияда меҳнат қилади — 1 миллиондан ортиқ фуқаро. Иккинчи ўринда Қозоғистон — 30 минг, учинчи ўрнида Туркия туради — 20 минг киши.