Қирғизистонга инсулин июндан бошлаб келиши айтилди

320

Бунга қадар қанд диабети касалига чалинганлар мамлакатда инсулин қолмаганидан шикоят қилишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни заводнинг инсулин етказиш муддати чўзилиб, шунингдек февраль ойида инсулинни сотиб олиш бўйича тендер тўхтаб қолгани билан тушунтирди.

Эндокринология марказининг бош шифокори ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош эндокринологи Наталья Добрынина препарат яқинда келиб тушишини, инсулин «аста-секин кела бошлаганини» билдирди.

«Майнинг охиригача инсулин ва актрапиддин аналогларининг картридж формаси келади, инсулиннинг бошқа турлари қачон келиши аниқланмоқда. Флаконларнинг асосий партияси 7-июлда келади. 8-июндан кейин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан гуманитар ёрдам — протофан ва актрапид келади», — деди у 24.kg нашрига.

Унинг айтишича, ҳозирча ўта катта доза олган биринчи ва иккинчи типдаги қанд диабети бор беморлар учунгина инсулин қолди.

«Вақтинчалик таблеткаларга ўтиши мумкин бўлган бошқа беморлар учун шифокорлар тегишли препаратларни танлаб беришади», — деб қўшимча қилди у.

Қирғизистонда инсулиннинг танқислиги пайдо бўлиши мумкин экани апрель ойининг охиридан айтила бошлаган. Ўшанда депутат Дастан Бекешев вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровдан дорихонлар билан сўзлашиб, қанд диабетидан жабрланганлар учун инсулин олиб келишни илтимос қилган.

«Инсулин сотиб олишда “қант диабети ҳақида”ги қонунни бажариш керак, унда давлат резервида инсулиннинг олти ойлик заҳираси бўлиши керак. Афсуски қонуннинг бу нормаси бажарилмайди. Шу сабабдан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ярим йиллик эҳтиёж ушлаб туриш топшириғини беришингизни илтимос қиламан» , — деган у.

Қирғизистонда 2020-йилнинг 1-январига келиб қанд диабети билан ҳасталанган 62 878 нафар бемор қайд этилган. Уларнинг ичидан биринчи типдагиларнинг сони 2499 нафар кишини ташкил қилади. Беморларнинг сони йилдан йилга ўсмоқда.

Инсулин билан глюкоза (ёки халқ орасида айтилишича, қанд) — организм ишлаб чиқувчи икки зод, улар бир-бирини мувозанатда ушлаб туради. Инсулин қондаги озиқлантирувчи глюкозани клеткаларга етказади. Қанд диабети билан оғриган беморларга инсулин гармони керак бўлади, акс ҳолда таом ҳазми бўлмай қолади.

Канд диабетининг биринчи тури билан ҳасталанганларга биринчи кундан бошлаб инсулин сайилиши керак, чунки уйқу бези уни ишлаб чиқа олмай қолади. Иккинчи типдаги қанд диабетида эса, одамда маълум бир вақтгача инсулин ишлаб чиқаради, аммо организмнинг клеткалари бора бора у етишмайдиган бўла бошлайди.